CARakoom нашри ҳар қандай ҳайдовчини ҳам қўрқувга солишга қодир дунёнинг турли нуқталаридаги тоғ йўлларининг суратларини тўплаб тақдим этди.
Троллар зинаси (Trollstigen), Норвегия
Ондалснес ва Валлдалл шаҳарларини бирлаштирувчи тоғ йўли ҳаракатланиш учун 1936 йилда топширилган. RV63 трассасидаги ҳудудлардан бири «Троллар зинаси» деб номлади. Унда 11 та кескин бурилиш мавжуд бўлиб, оғиш бурчаги 9 фоизга тенг. Уни босиб ўтиб, энг чўққига чиққан ҳолда бутун водийни кузатиш мумкин.
Трансфэгэрашск шоссеси, Руминия
Руминия ҳақида гап кетганида ҳар бир автомобиль ишқибози Трансфэгэрашск шоссесини эслаши лозим. Узунлиги 151 километрга тенг тоғ трассаси шаршаралар, тоннеллар ва қоялар орқали ўтган. Баландлик фарқи 2 километрни ташкил этади.
Сан Болдо довони, Италия
Трикьяна ва Товено коммуналари орасида жойлашган ҳудуд денгиз сатҳидан 700 метр баландликда жойлашган бўлиб, ҳақиқий муҳандислик санъати намунаси ҳисобланади. Бу ердаги бешта кўприк ва олтита тоннел ҳудудини туристлар учун диққатга сазовор масканга айлантириб юборган. Ҳудудда тезлик чегараси ўрнатилган — 30 км/соат.
Илон йўли (Paso de los Caracoles), Чили
Биргина суратнинг ўзи бу ер нима сабабдан илон йўли деб номланишини изоҳлаш учун етарли. У Чили ва Аргентина чегараси жойлашган бўлиб, 29 та кескин бурилишга тор шосседан иборат. Ушбу ҳудудда кўпинча қор бўлади ва йўл чети ҳеч нима билан тўсилмаган.
Ласе де Монвернье, Франция
Узунлиги 3,4 километрга тенг йўлни босиб ўтиш осон эмас. Ҳар 100-150 метрда 180 даражага бурилишга тўғри келиб, 280 метрга кўтарилади. Йўлнинг айнан ушбу ҳудуди «Тур де Франс» велопойгаларининг сўнгги босқичидан ўрин олган.
Сани Пасс довони, ЖАР
Навбатдаги қўрқинчли тоғ йўли ЖАР ва Лесото чегарасида Мхомази қўриқхонасида жойлашган. У 1544 метрдан бошланиб, 2876 метрга қадар кўтарилади. Ушбу йўл теккисланган тупроқдан иборат. Ёмғир ёққан вақтда бу ерга яқинлашмаслик тавсия этилади.
Фурка довони, Швейцария
Глетч посёлкаси ва Андрематт шаҳри ўртасидаги 31 километрли шоссе Швейцариянинг ҳақиқий диққатга сазовор масканига айланган. У музликлар ёнидан ўтиб, тўғри қоялар орасидан ўтган темир йўл ёнидан ўтади. Йўлнинг энг юқори нуқтаси — 2436 метр баландликда. Айнан шу ерда Жеймс Бонд ҳақидаги «Голдфингер» фильми эпизодлари суратга олинган.
Изоҳ (0)