Андижон вилоят ИИБ 3 мингга яқин эҳтиёжманд оилага 12 турдаги 400 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, Рамазон ойи муносабати билан «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати доирасида ИИБ секторидаги мавжуд 219 та маҳаллада депутатлар иштирокида эҳтиёжманд оилалар аҳволи ўрганиб чиқилган.
Ўрганиш натижаларига кўра, 8167 та кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган, ёлғиз яшовчи, карантин даврида даромад манбаидан маҳрум бўлган хонадонларга жорий йил 23 апрелдан 3 майга қадар 400 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган.
Аввалроқ Андижон ИИБ ходимлари «Саховат ва кўмак» жамғармасига бир кунлик иш ҳақи — 101 миллион сўм маблағни хайрия қилгани ҳақида хабар берилганди.