• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Саддам Ҳусайннинг ағдарилиши, «Ироқ озодлиги» операцияси ва фуқаролик уруши. АҚШ Ироққа бостириб кирганига 17 йил бўлди

    2003 йил мартда АҚШ ва коалиция қўшинлари Ироққа қарши ҳарбий операция бошлади. Расмий Вашингтон дастлаб Ироқдаги ҳарбий операцияни «Шок ва титраш» деб атади. Кейинчалик бу операция «Ироқнинг озодлиги» деб номланди. Расмий Бағдод эса бу урушни «Ҳарб ал-ҳавасим» – «ҳал қилувчи уруш» деб атади. «Дарё» колумнисти Нурбек Алимов анъанавий тарих рукнида Ироқда бошланган уруш сабаблари ва кейинги тафсилотлар ҳақида маълумот беради.

    Фото: Google Photos

    Уруш сабаби

    Ушбу босқиннинг расмий сабаби Саддам Ҳусайн режимининг халқаро терроризм билан алоқаси, хусусан, «ал-Қоида» ҳаракати билан, шунингдек, Марказий разведка бошқармасининг Ироқда оммавий қирғин қуроллари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлари бўлиб, кейинчалик бу ўз тасдиғини топмади.

    Биринчи марта Ироқдаги «режим ўзгариши» мумкинлигини 2002 йил 6 февралда АҚШ Давлат котиби Колин Пауэл эълон қилганди. 2002 йил 12 сентябрда Жорж Буш БМТ Бош ассамблеясида нутқ сўзлаб, Саддам Ҳусайн томонидан «жиддий хавф» мавжудлиги ҳақида гапирди. Бушнинг сўзларига кўра, Бағдод БМТнинг қуролсизланиш талабларини бажаришдан бош тортса, унга қарши ҳарбий ҳаракатлар муқаррар бўлади.

    2002 йил 17 октябрда АҚШ Сенати сўнгги 20 йил ичида ҳарбий харажатларнинг энг катта ўсиши бўлган – 37,5 миллиард долларни 355,1 миллиард долларгача оширишга рухсат берди. Бунгача президент Буш Конгресснинг Ҳусайнга қарши куч ишлатишга рухсат берган резолюциясини имзолаб улгурган эди.

    Форс кўрфази минтақасига 19 март куни 255 мингдан ортиқ кишидан иборат Америка-Британия гуруҳи жойлаштирилди. «Жанубий» ҳужум кучлари эса Кувайтда жойлаштирилган ва тахминан 100 минг кишидан иборат эди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos
    Президент Жорж Буш Оқ Уйда Ироқ масаласини муҳокама қиляпти

    АҚШ қуролли кучлари таркиби

    Қўшинлар қуйидаги таркиблардан иборат эди: АҚШ армиясининг 3-пиёдалар дивизияси (18 минг киши), 101-ҳаво-десант дивизияси (20 минг киши), 82-ҳаво-десант дивизиясининг бир қисми (5 минг киши), 1-денгиз пиёда қўшинлари дивизияси (26,5 минг киши) ва Британия Қуролли Кучларининг 1-танк дивизияси (22 минг киши). Ушбу қўшинлар хизматида 600 дан ортиқ танклар бўлган (430 та Abrams М1 америка танклари ва 180 та Британиянинг Challenger танклари).

    Форс кўрфази, Шарқий Ўрта ер денгизи ва Қизил денгизнинг Ироққа яқин қирғоқларида 63 та кема, 7 та сувости кемаси ва 400 дан ортиқ самолёт ва вертолётдан иборат бўлган 7 та авиаташувчи кемалар гуруҳи бор эди. Умуман олганда, 120 га яқин ҳарбий кемалар ҳарбий амалиётлар ўтказиладиган жойларга кўчирилди. Кемалардаги денгизчилар ва денгиз пиёдаларининг умумий сони қарийб 100 минг кишини ташкил қиларди.

    АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари ва унинг иттифоқчилари 20 мингга яқин ҳарбий хизматчилар ва 300 дан ортиқ самолётларни жалб қилди. Форс кўрфазида жойлаштирилган қўшин гуруҳларини мувофиқлаштириб турувчи штаб ва қўмондонлик пунктлари, Саудия Арабистонида (Ар-Риёд яқинида), Қатар (Доҳа яқинида) ҳамда Уммон ва Кувайт соҳилларида жойлашган эди.

    Ироқ қуролли кучлари таркиби

    Саддам Ҳусайннинг доимий армияси март ойининг бошида 389 минг аскардан иборат бўлиб, 650 мингга яқини захирада бўлган, яъни 24 та дивизия ва 7 та армия корпуси. Иккита корпус Ироқ шимолида жойлашган, битта Эрон билан чегарада ва биттаси америкаликларга қарши урушнинг асосий қисми бўлиши тахмин қилинган ерга, Басра шаҳри яқинига жойлаштирилган. Қолган кучлар Бағдод яқинида жойлашган. Бундан ташқари, Ироқ қўшинлари таркибида 5 минг дона зирҳли техника, 300 та самолёт ва 400 та вертолёт мавжуд эди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos
    Саддам Ҳусайн

    Урушнинг бошланиши

    19 март куни АҚШ бошчилигидаги коалиция кучлари Кувайт ва Ироқ чегарасидаги демилитаризация қилинган зонага кирди. Худди шу куни Жорж Буш ҳарбий ҳаракатларни бошлаш буйруғини берди. Экспедиция кучларининг қўмондони генерал Томми Фрэнкс эди.

    2003 йил 20 мартда, Тошкент вақти билан соат 07:35 да, АҚШ Бағдодга биринчи ракета ҳужумини амалга оширди. Кувайт ва Ироқ чегарасидаги Америка қуролли кучлари, артиллериядан интенсив зарбалар беришни бошлади. Денгиз пиёда кучлари ва 3-механизациялашган бўлинма Ироқ-Кувайт чегарасини кесиб ўтиб, қуруқликдаги ҳарбий операцияни бошлади. Тошкент вақти билан соат 08:15 да АҚШ президенти Жорж Буш миллий телевидениеда сўзга чиқиб, 35 давлатдан иборат коалиция қўшинлари Ироқни қуролсизлантиришни бошлаганини эълон қилди.

    9 апрель куни Бағдод коалиция кучлари томонидан босиб олинди. 10- ва 11 апрель кунлари Ироқнинг бошқа йирик шаҳарлари – Киркук ва Мосул эгалланди. Ушбу ҳарбий операция умумий 43 кун давом этди ва 1 майга келиб якунланди.

    Ўшанда Ироққа қарши ҳарбий куч ишлатиш қарори дунёнинг 45 давлати томонидан қўллаб-қувватланди. Жумладан, Ўзбекистон ҳам. 32 та давлат ҳарбий контингент ажратди. Аммо умумий қўшинларининг 98 фоизини АҚШ ва Британиянинг аскарлари ташкил этди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos
    Америкалик аскар Саддам Ҳусайн ҳайкалини Қўшма Штатлар байроғи билан ўрамоқда. Ироқ, 2003 йил

    2003 йил 20 мартда Россия президенти Владимир Путин Кремлда бўлиб ўтган йиғилишда АҚШ ва Буюк Британия қуролли кучлари томонидан Ироқни бомбардимон қилиш бошлангани муносабати билан баёнот берди. Владимир Путин ўз баёнотида Ироққа қарши ҳарбий ҳаракатни катта сиёсий хато деб атади. Россия Федерацияси президенти Ироққа қарши ҳарбий амалиётлар «дунё жамоатчилик фикрига зид равишда халқаро ҳуқуқ принциплари ва нормаларига ва БМТ низомига зид равишда» олиб борилаётганини таъкидлади. Владимир Путиннинг Ироқ ҳақидаги баёноти 20 март куни БМТ хавфсизлик кенгаши ва Бош ассамблеянинг расмий ҳужжати сифатида тарқатилди ва БМТ бош котиби Кофи Аннанга ҳам юборилди.

    Уруш харажатлари

    Ироқда 720 соат давом этган ҳарбий операцияларни ўтказиш қиймати 917 миллион 744 минг 361 доллар ва 55 сентни ташкил этди. Бу 2001 йилда 46 минут-у 10,5 сонияда ишлаб чиқарилган АҚШ ялпи ички маҳсулотининг улушига тенгдир. Ушбу хулосаларни ҳарбий кампания натижалари бўйича статистик маълумотлар билан шуғулланган АҚШ Мудофаа вазирлиги берди.

    Йўқотишлар

    2019 йил ҳолатига кўра, АҚШ қўшинларининг Ироқ урушидаги йўқотишлари:

    • 4423 киши ҳалок бўлди;
    • 31 942 киши яраланди;
    • 1 киши бедарак йўқолди.
    Ироқда ҳалок бўлганлар орасида дунёнинг 21 мамлакатидан 317 ҳарбий хизматчи бор эди. Энг кўпи Буюк Британия аскарлари бўлиб, 179 ҳарбий хизматчини ташкил этди.

    Уруш пайтида Ироқ тинч аҳолисининг йўқотишлари номаълум ва буни етарли аниқлик билан ҳисоблаб бўлмайди. Баъзи маълумотларга кўра, 1 миллиондан ортиқ одам вафот этган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos
    Саддам Ҳусайн судда. 2006 йил

    Урушдан кейин

    АҚШ ва коалиция ҳарбийларининг тезкор зарбаси Яқин Шарқдаги энг жанговор қўшинлардан бири бўлган Ироқ армиясини тез фурсатда тор-мор этди. Оломоннинг Ироқ диктатори Саддам Ҳусайннинг ҳайкалини синдираётгани кадрлари бутун дунёга тарқалди. Саддам Ҳусайннинг ўзи қўлга олинди ва қатл қилинди.

    Бироқ орадан бир неча ой ўтгач, тантаналар умидсизликка айланди. Ироқда режимнинг қулаши давлатнинг қулашига олиб келди, у ерга барча йўналишлардан жиҳодчи террористлар йиғила бошлади. Ҳусайнни ағдариш операциянинг энг осон қисми эди, урушдан кейин ҳам Ироқдаги вазият беқарор бўлиб, мамлакат суннийлар ва шиалар ўртасида узоқ ва қонли фуқаролик уруши майдонига айланиб кетди.

    26.03.2020, 15:11   Изоҳ (0)   58719
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда ўзини Исо Масиҳ деб даъво қилган эркак 12 йилга қамалди

    Дунё | 2 июл, 16:20

    Ўзбекистонда доллар курси яна 12 600 сўмдан тушди

    Ўзбекистон | 2 июл, 16:15

    Сувайш каналида нефть кемаси чўкиб кетди. Қурбонлар бор

    Дунё | 2 июл, 16:10

    “Барселона” футболчиси: “‘Реал’ — бутун дунё тан олган клуб”

    Спорт | 2 июл, 15:55

    Тошкентда Роҳат айланма йўли вақтинча ёпилгани сабаб тирбандликлар юзага келди (видео)

    Ўзбекистон | 2 июл, 15:48

    Эрон расман МАГАТЭ билан ҳамкорликни тўхтатди

    Дунё | 2 июл, 15:45

    Малида “Ал-Қоида”га алоқадор ҳужум сабаб 80 нафар жангари ўлдирилди

    Дунё | 2 июл, 15:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.