Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор коронавирусга қарши кураш учун 1 миллион евро хайрия қилди. Бу ҳақда спортчи Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилди.

Фото: Yandex Photos

Конор маблағни шифохоналарга ёрдам бериш йўлида сарфлашни мақсад қилган. Яккурашчи Ирландия молия вазири Паскал Донохю билан ёзишмаларини эълон қилган.

«Бугун мен бир миллион еврога шахсий ҳимоя воситаларини сотиб оламан. Уларни Ленстердаги барча шифохоналарга тарқатиб чиқаман. Бу айни дамда энг кўп азият чеккан ҳудуд», — дея ёзади Макгрегор.

26 март ҳолатига Ирландияда коронавирус юқтириб олганлар сони 1560 дан ортди. 9 киши вирус оқибатида вафот этган.