Huawei компанияси дунёнинг 170 та мамлакатида ва минтақаларида ўз фаолиятини амалга ошириб келмоқда ва бугунги кунда ушбу давлатларнинг айримларида, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам фаолиятининг 20 йиллигини нишонламоқда. Кўплаб давлатларнинг АКТ инфратузилмасини мустаҳкамлашга қаратилган муҳим лойиҳаларни амалга ошириш билан Huawei компанияси қийин пайтларда ҳам уларнинг барқарор ривожланиши ва қўллаб-қувватланишига катта эътибор қаратмоқда. Коронавирус пандемияси шароитида компания зарур бўлган жойларга, ҳам технологик, ҳам соф инсоний нуқтаи назардан ўз вақтида ёрдам қўлини чўзишга ҳаракат қилмоқда.

Хитойда COVID-19 жадал тарқала бошлаган, шифокорлар ва барча тиббиёт ходимлари қўли қўлига тегмай тинимсиз ишлаган вақтда, коронавирус бўйича ташхис ўтказиш учун Huawei Cloud булутли ечимларига асосланган сунъий интеллект ёрдамга келган эди.

Ўпкага етадиган жиддий касаллик ва унинг ривожланаётган пневмония фонида тез ўзгариши туфайли қисқа вақт ичида кўп марталаб такрорий текширувлар ва тасвирларни синчковлик билан ўрганиш талаб этилади ва бу компьютер томографияси натижаларини текшириш билан шуғулланадиган шифокорларнинг ишини сезиларли даражада кўпайтиради. Хитойда жорий этилган тезлаштирилган диагностика хизмати бир неча сонияда битта ҳолат бўйича якуний натижани чиқариш учун сунъий интеллект асосида ишлайдиган Huawei Ascend сериясига оид микросхеманинг кучли ҳисоблаш имкониятларидан фойдаланади. «Сунъий Интеллект + Шифокор кўриги» ечими тасвирларни қўлда миқдорий баҳолашдан ўн баравар тезроқ бўлиб, бу ташхиснинг самарадорлигини сезиларли даражада оширади.

Huawei Cloud асосидаги COVID-19 диагностика тизими, Эквадор

Яқинда, сунъий интеллектга эга Huawei булутига асосланган худди шундай COVID-19 ёрдамчи диагностика тизими Эквадордаги иккита умумий шифохонада ҳам ўрнатилди.

Huawei’нинг видео-конференциялар тизими шифокорларга бутун дунё бўйлаб шифокорларни бирлаштиришга, шунингдек эпидемия билан курашиш бўйича вазият марказлари раҳбарларига селекторли видео-йиғилишларни ўтказишга имкон беради. Шу кунларда Huawei томонидан бепул тақдим этилган видео-конференция алоқалари тизимлари ПокистондаКенияда, шунингдек, Ўзбекистонда ҳам бош идоралар, институтлар ва соғлиқни сақлаш вазирликларини бир-бирига боғлашга имкон берди.

Хитойлик ҳамкасблар билан масофавий видео-йиғилиш

Яқинда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигида ўрнатилган асбоб-ускуналар асосида хитойлик мутахассислар билан мамлакатда вирус тарқалишининг олдини олиш масалаларини муҳокама қилиш учун масофавий алоқа ўрнатилди. Шунингдек, Huawei мутахассислари тез тиббий ёрдам хизматининг call-маркази, Санитария-эпидемиологик фаровонлик агентлиги ва Тошкент шаҳридаги Вирусология институти ўртасида видео алоқани йўлга қўйишга ёрдам берди.

Cloud Link ақлли доскаси

Шу кунларда таълим соҳасини қўллаб-қувватлаш ва ўқув жараёнини барча таълим муассасалари ёпилишига қарамай барчанинг таълим олишини таъминлаш жуда муҳимдир. Таълимни синф хонасидан ташқарида ҳам олиш имконияти пайдо бўлганига анча вақт бўлган ва ҳозирда масофадан олиш анча ривожланган ва шу билан бирга у янада қизиқарлироқ бўлиши ҳам мумкин. Хозирги кунда Huawei компанияси томонидан 2017 йилда очилган International House лицейида «ақлли» ўқув хонаси асосида лицей ўқувчиларини масофадан туриб ўқитиш амалга оширилмоқда ва UzReport телеканали томонидан барча хоҳловчилар учун телевизион дарслар бериб борилмоқда.

Huawei компаниясининг International House лицейидаги ақлли ўқув хонаси

Ўзининг ижтимоий масъулиятини адо этиш Huawei компаниясида ҳар доим биринчи ўринда туради. Кўпгина мамлакатларда, компания ҳар томонлама ўзининг ёрдамини тақдим этиш ва кўмаклашишга ҳаракат қилиб келмоқда. Булар қаторида унинг Япония ва Ўзбекистонда Ucell алоқа оператори билан ҳамкорликда инсонпарварлик ёрдами кўринишида ниқоблар тақдим этгани ёки Янги Зеландия клуби футболчилари учун Wi-Fi 4G мобил уланиш нуқталарини тақдим этгани, ёки тиббиёт муассасаларини технологик жиҳозлагани ёки ўз ходимларининг хавфсиз ишлаши учун қулай шароитларни яратиб бергани каби ишларни санаб ўтиш мумкин.

«Huawei компанияси 170 та мамлакатда ўз фаолиятини амалга ошириш билан бутун дунё бўйлаб маҳаллий жамоаларга эпидемия тарқалиши давридаги қийинчиликларни бартараф этишга ёрдам бериш учун барча имкониятларини ишга солмоқда ва аҳолини ўзининг технологик ечимлари билан қўллаб-қувватлаш учун давлат идоралари, алоқа операторлари ва тиббиёт идоралари билан яқиндан иш олиб бормоқда. Таълим, соғлиқни сақлаш, корхона бошқаруви каби соҳалар ҳозирда масофадан туриб ишлашни таъминлаш учун доимий алоқага аввалгидан ҳам кўпроқ эҳтиёж сезмоқда ва биз буни тақдим этишга қодирмиз. Бизнинг Huawei компаниямиз бугунги кунда бутун дунёда ўзининг ижтимоий фаоллигини намойиш этишда ўзи учун учун белгилаб олган шиорига амал қилган ҳолда, барчага «саломат бўлишларини ва алоқада қолишларини тилайман» – деб таъкидлади, Huawei Uzbekistan PR-директори Даврон Азизов.

Реклама ҳуқуқи асосида.