Сотув бўлими менежери

First Development Group (FDG) девелопер, инсонлар сотишлар офисларига келмаган ҳолда маълумотга эга бўлишлари мақсадида Facebook ва Instagram’да жонли эфирлар ўтказишни йўлга қўйди.

Бу нима учун керак?

Коронавируснинг авж олиши муносабати билан бизга уйда кўпроқ вақт ўтказиб, ижтимоий алоқаларни имкон қадар камайтириш тавсия этилади. Шу билан бирга, инсонлар ақл билан ишлатишлари мумкин бўлган кўпроқ бўш вақтга эга бўлмоқда. Масалан, хонадон танлашни бошлаш мумкин. Арзийдиган уй-жойни қидириш жараёни, одатдаги иш жадвали давомида топишимиз қийин бўлган катта миқдордаги вақт ва кучни талаб этади.

Аввалига онлайн-консултасияларни ўтказиш ғояси ғайри оддий бўлиб туюлган эди, сабаби сотув жараёнида жонли мулоқот катта аҳамиятга эга. Бироқ бизнинг компаниямиз инсонларга уйларидан камроқ чиқишга ёрдам бериш мақсадида ушбу ғояни синаб кўришга қарор қилди. Биринчи эфир 16 март куни, ҳеч қандай эълон ва рекламасиз узатилган эди. Натижада транслясия 200 та инсонни жалб қилиб, келгуси 24 соат давомида уни яна 800 та фойдаланувчи томоша қилди. 50 га яқин иштирокчи онлайн режимда ўз саволларини беришди, ундан сўнг яна 20 таси директга, яъни шахсий хабар ёзиш орқали мурожаат қилди.

Сотув бўлими менежери

Бу қандай ишлайди

Ҳар куни соат 17:00 да First Development Group сотишлар бўлимининг менежерлари Facebook ва Instagram’да тўғридан-тўғри эфирга чиқадилар. Мулоқот иккита тилда олиб борилади: ўзбек ва рус тилида, савол қайси тилда берилганлигига қараб. Лойиҳанинг планировкалари ёки рендерларини намойиш қилиш эҳтиёжи вужудга келган ҳолда, бошловчининг қўл остида доим буклетлар ва брошуралар бўлади. Ушбу график материалларни у мижознинг талабига биноан шахсий хабарларда юборади.

Бир ҳафталик тажриба шуни намойиш қилдики, офлайн ва онлайн учрашувларда бир хил саволлар берилади. Одатда мижозлар бизда хонадонларнинг қандай вариантлари борлиги, майдони ва планировкаси қандайлиги, квадрат метр қанча туришини, муддатли тўлов, чегирма ёки ипотекага сотиб олиш имконияти бор-йўқлигини, FDG тарихи ҳақида савол берадилар.

Илк натижалар

Онлайн-консултациялар ўтказиш амалиёти дастлабки иштирокчилар орасида ижобий таассурот қолдирди. Одамлар: «Энди ёнингда кимдир йўталиб қолиши мумкин, деб қўрқмаса бўлади» деган фикр билдирдилар.

Янги формат мулоқот қилиш имкониятларини кенгайтирди. Эфирга бошқа шаҳарда ёки хорижда бўлган фойдаланувчилар ҳам уланиши мумкин. Шу билан бирга, онлайн-консултациялар тўғридан-тўғри мулоқот қилишни ёқтирмайдиган инсонларга хуш келиши мумкин. Улар эфирга уланиб, бошқа иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавобларни тинглай оладилар.

Одатдаги мулоқот тартибида инсон First Development Group сотишлар офисига келиб, бу ерда менежер унга хонадонлар ҳақида гапириб бериб, юзага келган саволларга жавоб берар эди. Камдан кам инсонлар бу маълумотни телефон орқали сўрарди. Кўчмас мулк харид қилишда инсон девелопер ҳақида ўзининг шахсий таассуротига эга бўлишни, офис ва компания ходимлари қандай кўринишга эга эканликларини кўришни истайди. Тўғридан-тўғри эфирлар айнан шундай жонли суратни таъминлайди.

Уйдан чиқмаган ҳолда хонадонни қандай танлаш мумкин

FDG мутахассислари онлайн-консултация бериш амалиётини доимий асосда ўтказиб боришни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, девелопер бошқа бўлимларнинг ходимлари билан фойдали эфирларни, қурилиш майдончалари ва турар жой мажмуалариан трансляциялар олиб боришни ҳам режалаштириб қўйган. Ҳозирда шунингдек, томошабинлар жойидан планировка вариантларини ва бўшлиқнинг қандай ташкил этилганлигини чамалаб кўришлари мақсадида, шоурумлардан транслясия ўтказишни ишга тушириш устида иш олиб борилмоқда.

Биз контентни турли хил материаллар билан бойитишда давом этамиз. Лойиҳаларнинг раҳбарлари FDG турар жой мажмуаларининг концепсиялари ҳақида гапириб берадилар, архитекторлар – ҳаётимизни янада қулай бўлишини таъминловчи оригинал ечимларни намойиш этадилар, қурувчилар – фойдаланилаётган материаллар ҳақида маълумот тақдим этадилар.

Агарда сиз маълум бир мутахассисни кўришни ёки эфирларни ўтказиш учун бошқа вақтни таклиф этишни истасангиз, марҳамат, FDG’га ёзинг. Бизнинг жамоамиз таклифлар учун доимо очиқ.

First Development Group’дан тўғри эфирлар ҳар куни соат 17:00 да Facebook (fb.com/firstdevelopmentgroup) ва Instagram’да (@fdg _uz) ўтказилади.

Сайт: fdg.uz

Telegram: t.me/fdguz.ме

Сотишлар бўлимининг телефони: (+998) 78−150−55−11

Реклама ҳуқуқи асосида.