Хитойнинг Ухань шаҳрида коронавирусни юқтирганлар учун вақтинча госпиталлар очилиши давом этмоқда. Улардан бири кўргазмалар марказида жойлашган бўлиб, уч минг кишига мўлжалланган. «РБК» ушбу госпитал қандай ишлаётгани ҳақида репортаж тайёрлади.

Фото: «РБК»

Кўргазмалар маркази 7 февраль куни госпиталга айлантирилган. Марказ беморларни қабул қилишдан уч кун аввал зарур буюмлар билан жиҳозланди.

Сўнгги суткаларда Уханда яна 1,6 минг кишининг коронавирусни юқтиргани тасдиқланди. Хитой соғлиқни сақлаш бўйича комиссияси маълумотларига кўра, мамлакатда 73 минг нафар бемор аниқланган.

Фото: «РБК»

The Global Times нашри госпиталдаги беморлардан бирининг сўзларига кўра, у ердаги шарт-шароитлар ҳақида мақола эълон қилди. Қайд этилишича, одатда беморлар эрталаб соат 06:00 да уйғонади ҳамда ичимлик суви ва нонушта олади.

Беморлар текширувдан ўтганидан сўнг, жисмоний тарбия билан шуғулланади. Касалхонанинг ҳар бир бўлимида камида 50 нафар бемор даволанади.

Госпиталда аёллар ва эркаклар алоҳида жойлаштирилади.

Фото: «РБК»

Фото: «РБК»

Фото: «РБК»

Фото: «РБК»

Фото: «РБК»