Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда прописка сўзи бошқа сўз бирикмаси билан алмаштирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари Азизбек Икромов Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессиясида айтиб ўтди.

Фото: Халқаро пресс клуб

Фото: Халқаро пресс клуб

«Прописка — эскидан қолиб кетган тизим. 2011 йилдан ҳозирга қадар Тошкент вилоятида 76 мингдан зиёд фуқаро, Тошкент шаҳрида эса 200 минг фуқаро доимий пропискага ўтган. Эндиликда прописка сўзи амалдан чиқарилиб, ўрнига ‘қайд этиш’ сўз бирикмаси ишлатилади», — деган Азизбек Икромов.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 24 январь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида ҳукумат 1 апрелга қадар прописка тизимини ислоҳ қилишни назарда тутувчи таклифларни ишлаб чиқиши лозимлигини таъкидлаган эди.

«Асосий ишчи кучи яшайдиган ва иш ўринлари яратилаётган ҳудудларимиз ўртасида тафовут мавжуд. Бунинг ечими — ички миграцияни эркинлаштиришдир. Шу боис, парламент ва ҳукумат 2020 йил 1 апрелга қадар прописка тизимини ислоҳ қилиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиб, аниқ таклифларни ишлаб чиқиши лозим», — деган эди у.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Муҳандислар хатолиги» — болалар устига қулаган бассейн томи, Москвада учувчилар айби билан ҳалокатга учраган самолёт, совет—фин урушининг якунланиши. Кун хронолог...
Маҳаллий
Қўқонда вояга етмаган қиз хонадондан 1,5 млн сўмлик тилла узук ўғирлади
Спорт
Лионель Месси мундиалдаги голлар бўйича Марадонага етиб олди. Аргентиналиклардан фақат бир футболчи ундан олдинда