АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида меҳмонни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов кутиб олди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари 3 февраль, душанба кунига мўлжалланган.
АҚШ Давлат департаменти делегацияси Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама музокаралар ўтказиш кўзда тутилган. Мулоқот чоғида Вашингтонда 2018 йил май ойида бўлиб ўтган олий даражадаги Ўзбекистон—АҚШ саммити доирасида эришилган келишувлар ижроси муҳокама қилинади, халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилади.
Шунингдек, АҚШ Давлат котиби Тошкент шаҳрида ўтказиладиган «Марказий Осиё—АҚШ» («C5+1») шаклидаги вазирлар учрашувида иштирок этади.
Изоҳ (0)