Футбол бўйича Италия Кубогининг 1/4 финалида 22 январь, чоршанба куни Маурицио Сарри қўл остидаги Туриннинг «Ювентус» клуби ўз майдонида Паулу Фонсека бошқарувидаги Римнинг «Рома» жамоасини қабул қилди.
Учрашувнинг 1-бўлимида «кекса синьора» вакиллари Криштиану Роналду (26), Родриго Бентанкур (38) ҳамда Леонардо Бонуччи (45+2) бирин-кетин Рим клуби дарвозасини ишғол қилган бўлса, 50-дақиқага келиб «Рома» ярим ҳимоячиси Женгиз Ўндернинг супер зарбасидан кейин тўп туринликлар дарвозабони Жанлуижи Буффонга тегиб, дарвоза тўридан жой олди.
Шу тариқа «Ювентус» ўз уйида кечган баҳсда «Рома» устидан 3:1 ҳисобида ишончли ғалаба қозонди ва мусобақанинг ярим финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, Италия Кубогининг чорак финали доирасида 21 январь, сешанба куни бўлиб ўтган баҳсда «Наполи» ўз майдонида «Лацио»ни Лоренцо Инсиньенинг ягона голи эвазига мағлуб этганди (1:0).
Италия Кубоги
1/4 финал баҳси
«Ювентус»—«Рома» 3:1
Голлар: 1:0 — 26 Роналду, 2:0 — 38 Бентанкур, 3:0 — 45 Бонуччи, 3:1 — 50, автогол Буффон«Ювентус»: Буффон, Данило (Куадрадо, 41), Ругани, Бонуччи, Алекс Сандро, Пьянич, Рабьо (Матюиди, 76), Бентанкур, Дуглас Коста (Рэмзи, 67), Роналду, Игуаин
«Рома»: Лопес, Флоренци (Верету, 68), Коларов, Манчини, Смоллинг, Кристанте, Пеллегрини, Диавара (Бруно Перес, 76), Ўндер, Клюйверт (Сантон, 46), Калинич
Огоҳлантиришлар: Кристанте (31), Игуаин (64), Матюиди (80)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)