АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида 19 январь, якшанба куни UFC 246 мусобақасини бўлиб ўтди.

Фото: Getty Images

Кечанинг асосий жангида иккита вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор (22-4) биринчи раунддаёқ Дональд Серронени (36-14) нокаутга учратди. Бунинг учун ирландиядик жангчига 40 сония кифоя бўлди.

Асосий карднинг қолган натижалари билан танишниг:

Ҳолли Ҳолм (13-5) очколар бўйича Ракел Пеннингтонни (10-8) енгди;

Алексей Олейник (58-13-1) иккинчи раундда оғритувчи усул қўллаб, Морис Гринни (8-4) таслим этди;

Диего Феррейра (17-2) бўғиш усулини қўллаб, Энтони Петтисни (22-10) мағлуб этди.

Дрю Добер, Диего Феррейра, Браен Келлеҳер, Алексей Олейник ва Конор Макгрегор каби иштирокчилар «кечанинг ёрқин чиқиши» учун қўшимча 50 минг еврога лойиқ кўрилди.

Мусобақага 19 040 томошабин ташриф буюрди. Чипталар савдосидан 11,1 миллион доллар даромад қилинган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!