Немис фотографи Кай Бёттхернинг (Kai Böttcher) ишлари томошабинни ҳайратлантиради: ёрқин бўёқлар, ёруғлик ва соянинг енгил ўйини ҳамда гўзаллик тимсоли бўлган соҳибжамол қизлар. Сураткашнинг Instagram’даги саҳифаси 500 мингдан кўпроқ обуначига эга. Баъзан Кай ўзини Instagram’да кузатиб борувчи аудиторияга суратларининг яратилиш жараёни ҳақидаги маълумотларни ҳам бериб боради. Ушбу жараёндан лавҳаларда бетакрор суратларнинг оддий кўп қаватли уйлар олди, ювиниш хонаси ёки оддий дўконда яралганини билиш мумкин.
AdMe нашри истеъдодли фотографнинг асарларини тўплаган. Фотогалереяни томоша қилиб моҳир ижодкорнинг ғаройиб суратлари сири билан танишинг.
Изоҳ (0)