Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 20-тури доирасида 18 январь, шанба куни 2 та учрашув якунланди.
Турнинг марказий ўйинида Зинедин Зидан бошлиқ Мадриднинг «Реал» клуби «Сантьяго Бернабеу»да Хулен Лопетеги бошқарувидаги «Севилья»ни қабул қилди.
Беллашув давомида «Қироллик клуби» ярим ҳимоячиси Каземиро (57, 69) икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, меҳмонлардан нидерландиялик ҳужумчи Люк де Ёнг (64) ўз ҳисобига битта голни расмийлаштириб қўйди.
Шу тариқа Мадрид клуби ўз майдонида кечган баҳсда «Севилья» устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва муҳим 3 очкога эга бўлди.
Таъкидлаш жоиз, «Реал» очколари сонини 43 тага етказиб, мусобақа жадвалида етакчига айланди. 4-ўринда бораётган «Севилья» ҳисобида эса 35 очко мавжуд.
Ла Лига
20-тур баҳслари
18 январь, шанба
«Леванте»—«Алавес» 0:1
Гол: 0:1 — 64 Видаль«Реал»—«Севилья» 2:1
Голлар: 1:0 — 57 Каземиро, 1:1 — 64 де Ёнг, 2:1 — 69 КаземироЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)