Футбол бўйича Англия Премьер лигасининг 23-тур баҳсларига 18 январь, шанба куни старт берилди.
Турнинг дастлабки ўйинида Жозе Моуриньо қўл остидаги Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби «Уотфорд» майдонига сафар қилди.
Учрашув давомида томонлар дарвозаси томон гол урилмади ва жамоалар бир очкодан бўлишиб олди.
Маълумот учун, «шпорлар» 31 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 7-ўринда бормоқда. «Уотфорд» эса 23 очко билан 16-ўринни эгаллаб турибди.
АПЛ
23-тур баҳси
18 январь, шанба
«Уотфорд»—«Тоттенҳэм» 0:0
«Уотфорд»: Фостер, Мариаппа, Кэткарт, Доусон, Мазина, Дукуре, Капу, Чалоба (Перейра, 79), Сарр (Пуссетто, 89), Дини, Деулофеу«Тоттенҳэм»: Гассанига, Орье, Танганга, Алдервейрелд, Вертонген, Алли (Эриксен, 73), Ло Чельсо (Жедсон Фернандеш, 80), Лукас Моура, Ламела, Сон Ҳён Мин, Уинкс
Огоҳлантиришлар: Танганга (19), Капу (35), Уинкс (60), Дукуре (60), Вертонген (69)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)