Сурхондарёда навбатдаги «китоб карвони» йўлга тушди. Хабар беришларича, 4 январь куни вилоят маъмурий маркази Термизда 30 га яқин машинага юкланган китоблар умумтаълим мактабларига топшириш учун тантанали кузатилган.
Президент Мирзиёевнинг беш муҳим ташаббуси доирасида амалга оширилаётган лойиҳа доирасида Сурхондарёдаги 921 та мактаб кутубхонасига 54 номдаги 50 минг дона бадиий, тарихий ва бошқа китоблар етказилади.
Изоҳ (0)