Андижон вилояти, Булоқбоши тумани «Чақар» номли майдондаги 2-сонли қидирув қудуғи бурғуланиб, ундан саноат миқёсида газ олишга эришилди, деб хабар берди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
Ҳозирда «Андижоннефть» АЖ томонидан «Чақар» майдонидаги ушбу янги бурғуланган 2-сонли газ қудуғини ишга тушириш учун қувурлар ўрнатилмоқда. Қувурлаштириш ишлари якунлангач, Булоқбоши туманидаги яна қўшимча 5 мингта хонадон табиий газ билан таъминланиши кўзда тутилган.
Қудуқдан газ қазиб олиш ҳажми кунлик 200 минг метр кубни ташкил этади.
Қарор доирасида ҳозирги кунда «Учтепа нефть ва газ кони»даги 13-сонли қудуқда ҳам бурғулаш ишлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)