Ўзбекистон Қуролли Кучлар академиясига халқаро кузатувчи – Америка Қўшма Штатлари халқаро стратегик тадқиқотлар ассоциацияси президенти Грегори Копли ташриф буюрди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти «Дарё»га маълум қилди.
Грегори Копли стратегик масалалар ва тарих бўйича 32 китоб ҳамда мингдан зиёд мақола, маърузалар муаллифи ва ҳаммуаллифидир.Меҳмон даставвал Қуролли Кучлар академияси фаолияти билан яқиндан танишди. Шундан сўнг сайлов участкасида бўлиб, у ерда сайловчилар учун яратилган шарт-шароитлар, қулайликларни кўздан кечирди. Сайлов жараёнида ошкоралик ва демократик тамойилларнинг таъминланиши борасида ўзини қизиқтирган саволларига жавоб олди.
Ташриф давомида Грегори Копли ва Қуролли Кучлар академияси масъул вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда ҳарбий таълим ва ҳарбий кадрлар тайёрлаш масалалари бўйича ўзаро фикр алмашилди.
Хусусан, Қуролли Кучларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳарбий таълимни ривожлантириш борасидаги истиқболли чора-тадбирлар, бу борада хорижий давлатлар билан ўрнатилган ҳамкорлик алоқалари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Изоҳ (0)