• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ҳақиқий Америка фожиаси. Сэнди Хук мактабида ўлдирилган болалар ҳақида

    2012 йил 14 декабрь куни АҚШнинг Ньютаун шаҳарчасида истиқомат қилувчи 20 ёшли Адам Питер Лэнза ўз онасини уйда отиб ўлдирди, сўнг мактабга бориб, олти ва етти ёшли 20 болани ва олти нафар мактаб ходимини ўлдирди, икки кишини оғир яралади. Шундан сўнг у ўз жонига қасд қилди. «Дарё» колумнисти Нурбек Алимов ўша қонли воқеалар ҳақида ҳикоя қилади.

    Катта фожиани бошлаган қотиллик

    Ньютаун аҳолиси 28 минг кишидан кам бўлган сокин шаҳарча сифатида танилган. Жиноят даражаси жуда паст, бу воқеагача бўлган ўн йил ичида шаҳарда биттагина қотиллик қайд этилган эди холос.

    2012 йил 14 декабрь жума куни, соат 9:30 дан бир оз олдин Адам Питер Лэнза ўзининг онаси – эллик икки ёшли Нэнси Лэнзани Ньютаундаги уйида Marlin 0.22 милтиғи билан отиб ўлдирди. Нэнсини тўшагида ўлик ҳолда топишганида унинг бошига тўрт марта ўқ узилган эди. Кейин Адам Лэнза онасининг машинасига ўтирди ва Сэнди Хук бошланғич мактабига йўл олди.

    Сэнди Хук қурбонлари.

    Сэнди Хук қурбонлари.
    Фото: AP

    Эрталаб соат 9:35 ларда Лэнза онасининг ярим автомат Bushmaster винтовкасидан фойдаланиб, мактабнинг қулфланган асосий шиша эшигига ўқ узди. У қора ҳарбий услубдаги форма ва бронежилет кийган эди. Кейинчалик гувоҳларнинг таъкидлашича, дастлабки ўқ овозлари мактаб радиоэшиттириш тизими орқали эшитилган.

    Мактабдаги қирғин

    Ташқаридан ўқ овозлари кела бошлаганда мактаб директори Дон Хокспранг ва психолог Мэри Шерлак мактаб ходимлари билан йиғилиш ўтказаётган эди. Хокспранг ва Шерлак ўқ овозларини эшитиб хонадан югуриб чиқиб, Лэнзага йўлиқди. Иккала аёл ҳам жиноятчини тўхтатишга уринганида ҳалок бўлди. Эҳтимол, Хокспранг мактабнинг радиоэшиттириш тизимини ёқиб юборган бўлиши мумкин, чунки кейинроқ спорт залидаги тўққиз ёшли мактаб ўқувчиси карнайдан қотилнинг «қўлингизни кўтаринг!» деган сўзларини эшитганини айтиб берган. Директор билан йиғилишда қатнашган мактаб шифокори Даян Дэй қичқириқларни эшитганини, шундан кейин ўқ узилганини айтди. Йиғилишда иштирок этган ўқитувчи Натали Хаммонд эшикни ўз танаси билан итариб турганида эшик ортидан ўққа тутилиб қўлидан ва оёғидан жароҳатланди.

    Октябрь ойидан бери туғруқ таътилида бўлган биринчи синф ўқитувчисини алмаштириб турган Лорен Руссони қотил юзидан отиб ташлади. Унинг синфидаги барча ўқувчилар ҳам отиб ташланган, аммо битта олти ёшли қиз тирик қолди. Унинг сўзларига кўра, у ўзини ўликдек кўрсатган ва мактабдаги шовқинлар тингунча қимирламаган. Шундан сўнг у қонга беланган ҳолда кўчага югуриб чиқиб, мактаб биносини биринчи бўлиб тарк этган болалардан бири бўлди. Қизчанинг онаси айтишича, қизи унга: «Ойи, мен билан ҳаммаси яхши, лекин барча дўстларим ўлди», деб айтган. У қотилни «жуда ёвуз одам» деб таърифлаган.

    Қотил.

    Қотил.
    Фото: AP

    Бошқа синф хонадаги воқеалар аниқ эмас. Омон қолган биринчи синф ўқувчилари ўқитувчиси, йигирма этти ёшли Виктория Сото ўқувчиларини шкафлар ва жавонлар остига яширишга урингани ҳақида сўзлаб берган. Лэнза хонага кириб келганида Сото ўқувчилар концерт залида эканини айтди. Шунда қўрқувдаги баъзи болалар яширинган ерларидан чиқиб, синфдан қочиб кетишга ҳаракат қилди, аммо жиноятчи уларни ўлдирди. Сото ўқувчиларни ҳимоя қилиш учун югурди ва у ҳам отиб ташланди. Омон қолган олти ўқувчи жавондан чиқиб, мактабдан қочиб, қўшни уйга яширинди.

    Энн Мари Мёрфи алоҳида эътиборга муҳтож талабалар билан ишлаш бўйича ўқитувчи ёрдамчиси эди. У олти ёшли Дилан Хоклини танаси билан ўқлардан ҳимоя қилди, аммо иккаласи ҳам ҳалок бўлди. Бир ҳафта олдин ишга жойлашган Рейчел Девино ҳам ўқувчиларини ҳимоя қилишга уриниб ҳалок бўлди.

    Фото: Google Photos

    Олтмиш ёшли мактаб ҳамшираси Сара Кокс стол остига яширинганида Лэнза унинг кабинетига кириб, ундан олти метр нарида турганини, сўнг орқасига ўгирилиб, чиқиб кетганини айтади. У ва котиба Барбара Холстед қутқарув хизматини чақириб, тўрт соат давомида тиббиёт кабинетидаги шкафда яшириниб ўтирган.

    Йигирма тўққиз ёшли ўқитувчи Кейтлин Ройг ўн тўрт ўқувчисини шкафга яшириб, шовқин қилмасликни сўради ва эшикни тўсиб қўйди. Кутубхоначилар Ивонн Чек ва Мэриэнн Жейкоб ўн саккиз болани яширган ва эшикни шкаф билан тўсган эди.

    Мусиқа ўқитувчиси, эллик ёшли Мэрироз Кристопик яна бир кичкина хонада тўртинчи синф ўқувчиларини яширган. Улар Лэнза «Эшикни очинг!» деб бақириб, эшикни урганини эшитган.

    Қотиллик натижаси

    Лэнза эрталаб соат 9:46 дан 9:53 гача ўқ отишни тўхтатди. Бу пайтга келиб у 50 дан 100 тагача ўқ отган эди. У ҳар бир қурбонига бир неча мартадан ўқ узди. Ўқувчилардан камида биттаси, олти ёшли Ноа Познер 11 та ўқ билан ўлдирилган эди. Жиноятчи ўқларнинг кўп қисмини асосий кириш эшиги яқинидаги иккита синфхонада, битта синфда ўн тўрт болани ва бошқасида олти болани отиб сарфлаган. Қурбонлар олти ёшдан этти ёшгача бўлган саккиз ўғил бола ва ўн икки қиз, шунингдек, мактаб ишчилари бўлган олтита аёл эди. Лэнза яқинлашаётган полициячилар овозини эшитиб, бошига ўқ узиб, жонига қасд қилди.

    Фото: Google Photos

    Мактабда жами 20 нафар бола ҳалок бўлди – улардан 18 нафари воқеа жойида вафот этди, иккитаси кейинчалик касалхонада ўлди. Ўлдирилган олти аёл – мактаб директори, психолог, икки амалиётчи ўқитувчи ва икки ўқитувчи ёрдамчиси эди. Барча қурбонларга бир нечта ўқ жароҳати етказилган. Ўлганларнинг аксариятига яқин масофадан туриб, уч кишининг эса юзига ўқ узилган. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонларнинг барчаси ярим автоматик милтиқдан ўлдирилган ёки яраланган, Лэнза эса тўппонча билан бошига ўқ узган.

    Тергов

    Терговчилар Лэнзанинг ўлимолди мактубини ёки ҳужум сабабини изоҳловчи бошқа маълумотни топа олмади.

    2013 йил ноябрь ойида Коннектикут прокуратураси кенг қамровли тергов ҳисоботини эълон қилди. Лэнза ҳаракатларини олдиндан ва ёлғиз режалаштиргани аниқланди, аммо у нима учун жиноят содир этгани ва нима учун айнан Сэнди Хук мактабини танлагани сабабларини тушунтириш учун етарли далиллар йўқ эди.

    Қотил яшаган муҳит

    20 ёшли Адам Питер Лэнза онаси Нэнси билан Сэнди Хукдаги уйида, бошланғич мактабдан саккиз километр узоқликда яшаган. Лэнза муқаддам судланмаган ва қонунбузарлик қилмаган.

    Бошловчилар Сэнди Хук фожиаси ҳақида хабар қилмоқда.

    Бошловчилар Сэнди Хук фожиаси ҳақида хабар қилмоқда.
    Фото: Google Photos

    Лэнзанинг ота-онаси 1981 йилда турмуш қурган, 2009 йил сентябрь ойида ажрашган. Нэнси юқори маошли эрининг алиментига яшаган, бу эса унга ишламасдан Адамни парвариш қилиш имконини берган.

    Нэнсининг қайнисинглисини айтишича, у уйида камида ўнта ўқотар қурол сақлаган ва кўпинча ўғилларини ўқ отиш жойларига олиб бориб турган.

    Адам Лэнза ким эди?

    Адам Лэнза 1992 йил 22 апрелда АҚШнинг Нью-Хемпшир штатидаги Экстер шаҳрида туғилган. У оилада иккинчи фарзанд эди. Қисқа вақт Сэнди Хук бошланғич мактабида ўқиган. Кейинчалик Ньютаундаги католик мактаби ва ўрта мактабни аъло баҳолар билан тамомлаган. 2008–2009 йилларда Ғарбий Коннектикут университетида ўқиган.

    Синфдошлари ва ўқитувчилар Лэнзани «ақлли, аммо асабий ва безовта» деб таърифлайди. У бошқалар билан алоқадан қочган, ўзгалар орасида ўзини ноқулай ҳис қилган. Унинг яқин дўстлари бўлмаган.

    Адам енгил аутизм ва шахсият бузилишининг бирор-бир шаклидан азият чеккан деб гумон қилинади. Полиция ва Нэнсининг дўстларига кўра, Адамга Аспергер синдроми ташхиси қўйилган. Ушбу синдромдан азият чекадиган одамлар кўпинча юқори интеллектга эга, аммо уларнинг ижтимоий қобилияти ривожланмаган.

    Якун

    Ушбу фожиадан кейин АҚШ президенти Барак Обама баёнот бериб, тўрт кунлик миллий мотам эълон қилди. АҚШ маъмурияти раҳбари «18 декабрь куни Қуёш ботгунча» АҚШ ҳукуматининг барча бинолари, ҳарбий базалари ва чет эл ваколатхоналарида миллий байроқларни туширишни буюрди. Спикер Жон Бейнернинг қарори билан Конгресс биносида ҳам Америка байроқлари туширилди.

    Президент Обама фожиа ҳақида Оқ Уйда айтиб берар экан, бир неча бор тўхтаб кўз ёшларини артди.

    Қиш фаслининг 14-кунида содир бўлган ушбу фожиа ҳалигача АҚШда дахшат билан эсланади...

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарида фарқ қилиши мумкин.

    16.12.2019, 13:44   Изоҳ (0)   91709
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шаҳбоз Шариф Ҳиндистон билан ўт очишни тўхтатишни Покистоннинг “ғалабаси” деб атади

    Дунё | 11 май, 14:28

    Ишқий муносабатларини узоқ вақт сир тутган юлдузлар

    Лайфстайл | 11 май, 14:17

    “Қимматбаҳо тақинчоқлар ва кийим-кечаклардан ўзини чекларди” — Қозоғистон президенти онаси ва энг қийин дамлари ҳақида гапирди

    Дунё | 11 май, 13:55

    UFC. Рамазон Темиров навбатдаги жангини қозоғистонлик спортчига қарши ўтказади

    Спорт | 11 май, 13:43

    Бухоро ва Хоразмни боғловчи йўлни чигирткалар босди (видео)

    Ўзбекистон | 11 май, 13:25

    Путин Украинага ҳеч қандай шартларсиз тўғридан-тўғри музокара ўтказишни таклиф қилди

    Дунё | 11 май, 12:55

    Фарзандларининг актёр бўлишини хоҳламайдиган Голливуд юлдузлари

    Лайфстайл | 11 май, 12:30

    Трамп Россия ва Украина учун “буюк ҳафта” бошланаётганини айтди

    Дунё | 11 май, 12:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.