Тошкентда 27 декабрь куни «Ўзбекистон» теннис клубида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси бошчилигида Dance Music Fest 2019 Winter фестивали бўлиб ўтади.
Dance Music Fest мухлисларининг кўп сонли илтимосларига кўра, бу йил мусиқа-рақс фестивалини иккинчи марта — энди қиш мавсумида ўтказишга қарор қилган. Кенг қамровли бу тадбир Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркия ва Бельгия давлатларидан 7 истеъдодли дижейни жамлайди.
Фестивальда Ўзбекистондан Trace (Ойбек Жабборов), Cayote (Aртём Ярич), Taker (Тимур Тазетдинов), КМRN (Кямран Туйчиев), Қозоғистондан эса дижей Cybermode (Муса Алиев) иштирок этади.
2015 йилда Age of Emotions қўшиғи билан халқаро муваффақиятга эришган туркиялик диск-жокей ва продюсер Маҳмут Орҳан ва дунёнинг энг машҳур Tomorrowland электрон мусиқа фестивали бош саҳнасида, шу қаторда, Tomorrowworld ва Tomorrowland Brasil фестивалларида 6 марта чиқиш қилган белгиялик дижей Romeo Blanco фестивалнинг махсус меҳмонларига айланади.
Анъанага кўра Dance Music Fest бизни нафақат яқин ва узоқ хориж мамлакатларининг энг яхши дижейлари, балки дунё томошабинлари томонидан муносиб баҳоланган мусиқачиларнинг ёрқин ижод намуналари билан ҳам таништиради.
Чипта нархи 100 000 ва 150 000 сўм бўлиб, myticket.uz сайтида харид қилиш мумкин.
Маълумот учун телефон: (+998) 99-899-8787.
Изоҳ (0)