• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    1 декабрь – биринчи ўзбек лотин алифбоси жорий этилган кун. У ҳақда нималарни билишимиз керак?

    1929 йил 1 декабрда Ўзбекистон араб хатидан лотин алифбосига ўтди. Шу сана муносабати билан блогер ва тилшунос Эльдар Асанов ўзбек тилини лотинлаштиришнинг биринчи лойиҳаси тарихига тўхталади.

    ХХ асрда Ўзбекистон ташкил топиши билан бу эрда шаклланган миллат – ўзбеклар учун ёзма тил ишлаб чиқиш муаммоси кўтарилди. Бунга қадар ўзбеклар ҳамда унинг аждодлари араб хатига асосланган форс алифбосидан фойдаланиб келган эди. Замон ўзгариши, тил замонавийлашиши ва бошқа омиллар туфайли алифбони қайта кўриб чиқишга эҳтиёж туғилди.

    Россия мусулмонлари модерн асрига қадам қўйди

    XIX асрнинг иккинчи ярмида қримлик буюк ислоҳотчи – Исмоил Гаспринский бошлаб берган маърифатпарварлик фаолияти Усмонли салтанати, Эрондаги Қожар давлати, Россия ва Син империяларида истиқомат қилувчи туркий тилли мусулмонлар орасида чинакам модернизм ҳаракатига айланди. Шу даврдан ХХ аср 20-йилларига қадар бу халқлар интеллигенцияси турли интеграцион лойиҳаларни илгари сурди. Бу лойиҳалар ичида барча туркий халқлар учун лотин ёзуви негизида ягона алифбо ишлаб чиқиш ғояси ҳам бор эди. Лойиҳа номи – яналиф («янги алифбо» бирикмасининг қисқартмаси).

    Яналифдаги газета, Қозоғистон ССР.

    Яналифдаги газета, Қозоғистон ССР.
    Фото: Wikipedia

    Ўрта Осиёда миллий республикалар тузилишидан аввал учта давлат тузилмаси бор эди: Хива хонлиги, Бухоро амирлиги, Туркистон АССР. Уларнинг интеллигенцияси 1920 йилдан эътиборан яналиф лойиҳасини муҳокама қила бошлади, лекин зиёлиларнинг каттароқ қисми (айниқса бухороликлар) араб алифбосини модернизация қилиш тарафдори бўлиб қолаверди. 1921 йилда Тошкентда бўлиб ўтган ўлка съездида «лотинчи»лар мағлуб бўлди.

    1924–1925 йилларда миллий республикалар тузилиши билан ўзбек зиёлилари битта давлат тузилмасида тўпланди ва саъй-ҳаракатларини бирлаштирди. Тошкентда Янги алифбо марказий қўмитаси тузилди. У янги алифбо яратиш ишларини мувофиқлаштириб борди.

    Лотинлаштиришнинг бошланиши

    1926 йилги Боку съездида барча туркий халқлар учун ягона лотин алифбоси жорий этилиши ҳақида қарор қабул қилинди. Қарор ижросини Ўзбекистонда таъминлаш учун бир қанча алифбо лойиҳалари илгари сурилди. Улар 1929 йил май ойида Самарқандда бўлиб ўтган имло конференциясида кўриб чиқилди. Конференцияда рус туркологлари Александр Самойлович, Лев Шчерба, қримтатар тилшуноси Бакир Чўбонзода, ўзбек олимлари Садриддин Айний, Фитрат ва бошқалар қатнашди.

    1928 йилда Янги алифбо марказий қўмитаси таклиф этган алифбо лойиҳаси.

    1928 йилда Янги алифбо марказий қўмитаси таклиф этган алифбо лойиҳаси.
    Фото: Зайнобиддин Абдурашидов

    Муҳокамалар натижасига кўра:

    - ўзбек тилини ёзувда ифода этиш учун 34 ҳарфдан иборат лотин алифбоси қабул қилинди;

    - ўзбек адабий тили қипчоқ шеваларига асосланиши белгиланди;

    - ёзувда сингармонизм – унлилар уйғунлиги акс этиши, барча ўзлашма сўзлар бу қонуниятга мослаб ёзилиши тасдиқланди.

    Маълумот учун:

    Сингармонизм – унлилар уйғунлиги ҳодисаси бўлиб, унга кўра, унлилар икки вариантда: юмшоқ ва қаттиқ талаффуз этилади. Битта сўз таркибида ё қаттиқ, ё юмшоқ унлилар қўлланиши мумкин. Сингармонизм туркий тилларнинг ўзига хос жиҳати ҳисобланади. Бугунги кунда сингармонизм ўзбек тилининг қипчоқ, ўғуз шеваларида, шунингдек, Фарғона водийси ва Жанубий Қозоғистон қарлуқ шеваларида сақланиб қолган.

    Шу тариқа янги ўзбек тили пайдо бўлди. Самарқанд конференциясида 29 банддан иборат имло қоидалари ишлаб чиқилди. 1929 йил 1 декабрдан лотин ёзувига расман ўтилди.

    Биринчи ўзбек лотин алифбоси.

    Биринчи ўзбек лотин алифбоси.
    Фото: Wikipedia

    Кўпгина мутахассислар биринчи ўзбек лотин алифбоси ХХ асрда ўзбек тили учун ишлаб чиқилган барча ёзув лойиҳалари ичида энг қулайи бўлган деб ҳисоблайди. Бунинг сабаби – алифбо фонетик принципга асосланган ва тилнинг фонетик картинасини тўлиқ акс эттирган. Жумладан, ўзбек тилидаги сингармонизм ҳодисасини ва унлиларни акс эттириш учун тўққизта ҳарф қабул қилинган.

    Маълумот учун:

    Бугунги ўзбек тилида ишлатиладиган «о» товуши лотин алифбосида йўқ эди. «О» ҳарфи бугунги «ў»дай ўқиларди. «О» товуши эса «а» ҳарфи билан ифодаланар эди. Шундай қилиб, қуйидаги расмда акс этган roman сўзи «рўмон», Çolpan сўзи эса «Чўлпон» ўқилади.

    Чўлпоннинг «Кеча ва кундуз» романи. 1936 йил.

    Чўлпоннинг «Кеча ва кундуз» романи. 1936 йил.
    Фото: Зайнобиддин Абдурашидов

    Ўзбекистонни ўзбеклаштириш

    Янги алифбони жорий этиш бошланди. Республиканинг барча ҳудудларида (у пайти Ўзбекистон СССР таркибига Қорақалпоғистон кирмас, лекин Тожикистон АССР ҳамда бошқа бир қанча мухтор туманлар кирарди) пешлавҳалар, расмий ҳужжатлар, газета ва журналлар лотин ёзувидаги ўзбек тилига ўтказилди.

    Айни пайтда тилни бойитиш, атамаларни ўзбеклаштириш бўйича ишлар давом этди. Бу ишни жадид маърифатпарвари Элбек бошлаб берган эди – у 1923 йилда «Туркистон» газетасида, кейинроқ «Инқилоб» журналида эълон қилган луғатида чет эл атамаларини ўзбекча атамалар билан алмаштиришни таклиф қилди. У луғатда 550 та мана шундай атама келтирди. Луғатнинг кириш қисмида шундай дейилган эди:

    Бу луғатни тузишдан мақсад барча чет сўзларни тилимиздан ҳайдаб чиқариш ва ҳақиқий ўзбек атамаларини яратишдир. Луғатни тузишда биз жонли тилда қўлланилаётган сўзлардан фойдаландик, ҳозирги тилимизда бўлмаган сўзларни эски тилда ёзилган асарлардан олдик, қийинчилик туғиладиган бўлса, биз бундай сўзларни ўзимиз сунъий ясадик.
    Бундан ташқари, 30-йилларда ўзбек шеваларини ўрганиб, уларнинг материаллари асосида луғат бойитиб борилди. Айниқса деҳқончилик, пахтачилик, чорвачилик, боғдорчилик, балиқчилик сингари соҳалардаги терминологияни ривожлантиришга эътибор қаратилди.

    Ҳамид Олимжоннинг «Кўклам» шеърий тўплами. 1929 йил.

    Ҳамид Олимжоннинг «Кўклам» шеърий тўплами. 1929 йил.
    Фото: Зайнобиддин Абдурашидов

    Маълумот учун:

    - «пахта», «тола», «ғўза», «чаноқ», «томир», «илдиз», «кўсак», «кўрак» (ғўзани совуқ ургандан сўнг яхши пишмай қолган ҳосил), «чигит» каби сўзлар шу йилларда адабий тилга олиб кирилди;

    - 30 йилларга қадар ўзбек тили луғатларида балиқчиликка оид беш-олтита сўз бўлган холос. Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистонга экспедиция давомида балиқчилик терминологиясига оид 500 га яқин сўз топилиб, адабий тилга киритилди. Айрим мисоллар: «ойнакўз» (русчаси «белоглазка»), «ақчавақ» («килька»), «олабуға» – («окунь»), «бақра» – («осётр»), «жойна» (лаққа балиқнинг энг йирик тури, энг каттаси 200 килограммгача бўлади), «зоғора балиқ» – («камбала»), «қаяз» – («усач»), «лоппиш» – («сом»), «марқа» («жерех»), «сувон, сўган» («усач»), «сунук» («шамайка»), «тобон» («салака»), «тўрта» («сорга»), «қозиқбош» («маринка»), «қорагўз» («черноглазка»).

    Рус миллатчилигининг бош кўтариши

    1930-йилларнинг ўрталарида СССРда тил сиёсати ўзгара бошлади. Аввало, барча туркий халқлар битта алифбодан фойдаланиши уларнинг интеграциясини кучайтираётган эди, бу эса большевикларни ташвишга солмай қўймади. Иккинчидан, большевиклар орасида рус миллатчилари яна овозига эга бўла бошлади. Уларнинг саъй-ҳаракатлари билан ҳар бир туркий халққа кирилл ёзуви асосида бир-биридан фарқ қиладиган алоҳида алифбо ишлаб чиқишга қарор қилинди. Бу билан большевиклар иккита мақсадга эришди:

    - туркий халқлар интеграциясига чек қўйиш;

    - СССРдаги туркий тилларни руслаштириш.

    Ўзбек адабий тили базиси қипчоқ шеваларидан форслашган ва сингармонизмни йўқотиб бораётган қарлуқ шеваларига кўчирилди. Ёзувдан ҳам сингармонизм олиб ташланди. 1934 йили Ө ө, Y y, Ь ь ҳарфлари алифбодан чиқариб юборилди, Ə ə ҳарфининг ишлатилиши чекланди. Расмий ҳужжатларда бу қарор шаҳар шеваларида сингармонизм йўқлиги билан тушунтирилган бўлса-да, асосий мақсад ўзбек тилини бошқа туркий тиллардан узоқлаштириш бўлганини кўпчилик олимлар тан олади. Буни далиллайдиган факт: қарлуқ шеваларида сингармонизмнинг қолдиғи сифатида «и» товуши икки вариантда ишлатилишига қарамай, бу икки товуш ҳам ягона и ҳарфи билан ифодаланиши белгиланди.

    Сингармонизм бекор қилинишининг оқибатини бугун ҳам кўриб турибмиз: қозоқлар, қирғизлар, озарбайжонлар оғзаки ўзбек тилини яхши тушунади, лекин сингармонизм акс этмагани туфайли ёзма тилни тушуна олмайди.

    1937 йилда бу борадаги муҳокамалар тақиқлаб қўйилди. Кейинги бир неча йилда ўзбек тилини лотинлаштириш ишида фаол қатнашган зиёлилар ёппасига «пантуркист» ва «миллатчи» деб эълон қилиниб, қатл этилди ёки қамалди. Улар орасида, жумладан, рус миллатига мансуб турколог Евгений Поливанов бор эди.

    Евгений Поливанов.

    Евгений Поливанов.
    Фото: Google Photos

    Кириллаштириш ва руслаштириш

    1938 йилда СССРдаги барча тиллар (грузин ва арман тилларидан бошқа) кирилл алифбосига ўтказилиши ҳақида қарор қабул қилинди. 1939 йилда Кирилл ўзбек алифбосини ишлаб чиқиш комиссияси тузилди. Комиссия жами олтита кириллаштириш лойиҳаси устида иш олиб борди ва ахийри биттасида тўхтади. 1940 йил 8 май куни Ўзбекистон ССР Олий Совети III сессиясида кириллча ўзбек алифбоси қабул қилинди. 1942 йил 1 январи унга тўлиқ ўтишнинг охирги куни этиб белгиланди.

    Ўзбек ёшлари кирилл алифбоси билан танишмоқда.

    Ўзбек ёшлари кирилл алифбоси билан танишмоқда.
    Фото: Wikipedia

    Янги ёзув имло қоидаларида параллел равишда байналмилал сўзларни ўзбек тили фонетик қоидалари асосида талаффуз қилиш амалда тақиқланди. Байналмилал сўзлар учун ягона стандарт сифатида рус тили талаффузи қабул қилинди. Бу меъёрга кўра, энди барча байналмилал сўзлар ўзбек тилига рус тилидан ўтиши ҳамда рус тилидагидай талаффуз қилиниши шарт эмас. Ўхшаш шаклларни рус тили қоидалари асосида урғу билан фарқлаш белгилаб қўйилди. Масалан, «акаде́мик» – академия аъзоси, «академи́к» – академияга оид. Қоида урғу доим охирги бўғинга тушадиган ўзбек тилининг талаффуз меъёрларига мос келмаслиги инобатга олинмади. У радио ва газета орқали зўр бериб тарғиб қилинди.

    Алифбони ўзгартириш бўйича муҳокамалар давом этганига қарамай, қабул қилинган лойиҳага фақат битта ўзгартириш киритилди: 1956 йилда апостроф ўрнига ъ ҳарфи қабул қилинди.

    Шу тариқа ўзбек тилини лотинлаштиришнинг биринчи лойиҳаси муваффақиятсизлик билан якун топди. Иккинчи лойиҳа 1991 йилдан бошланди. Лекин бу алоҳида мақола бўладиган мавзудир.

    Ўзбек ёзуви муҳокамаларида иштирок этган олимлар ва зиёлилар:

    Абдурауф Фитрат, Садриддин Айний, Машриқ Юнусов – Элбек, Боту, Шокиржон Раҳимий, Ашурали Зоҳирий, Вадуд Маҳмуд, Шорасул Зуннун, Нурулла Муродов, Назир Тўрақулов, Отажон Ҳошимов, Ғози Олим Юнусов, Саидғани Валиэв, Абдулла Авлоний, Қаюм Рамазон, Наим Саидов, Абдулла Алавий, Абдураҳим Йўлдошев, Агзам Аюбов, Маннон Ромиз, Миён Бузрук, Фахри Камол, Турсун Иброҳимов, Мурод Шамсий, Александр Самойлович, Лев Шчерба, Эвгений Поливанов, Александр Боровков, Бакир Чўбонзода, Эмир Нажип, Бежан Раҳмон.

    Манбалар:

    Орфография тюркских литературних язиков СССР. – Москва: 1973;

    Абдуллаев Ф. А. Тил қандай ривожланади. – Тошкент: 1972.

    01.12.2019, 08:52   Изоҳ (0)   81373
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.