Мексика ташқи ишлар вазири Марсело Эбрард мамлакат Боливия собиқ президенти Эво Моралесга пойтахт Ла-Пасдаги элчихонасида бошпана беришга тайёр эканлигини маълум қилди.
Шунингдек, вазир Мексика Ла-Пасдаги элчихонаси ҳудудида Боливиянинг 20 нафар мансабдори ва депутатига жой беришга улгурганини билдирган.
Маълумот учун, мухолифатчи сиёсатчи, Боливия сенати спикерининг ўринбосари Жанин Алес мамлакат раҳбарияти истеъфосидан сўнг ҳокимият унинг қўлига ўтганини айтган ва янги президентлик сайловлари ўтказилишини ваъда қилган.