Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси 4-тури доирасида «Б» ҳамда «Д» гуруҳларида биттадан ўйин якунланди.

Фото: Twitter/@Juventus

«Д» гуруҳи фаворити «Ювентус» Москвада «Локомотив» меҳмони бўлди. Учрашувнинг 3-дақиқасида Криштиану Роналдунинг жаримадан берган зарбаси дарвозага кириб кетаётган бир вақтда Аарон Рэмзи тўпга оёқ қўйди. Натижада гол уэлслик футболчи ҳисобига ёзилди. Орадан 9 дақиқа ўтиб, Алексей Миранчук ҳисобни тенглаштирди. Ўйиннинг 93-дақиқасида эса захирадан баҳсга қўшилган Дуглас Коста қойилмақом комбинацияни гол билан якунлади.

Шу тариқа мазкур ғалабадан сўнг «Ювентус» 10 очко жамғариб, 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритди.

«Б» гуруҳи етакчиси «Бавария» ўз уйида «Олимпиакос»ни қабул қилиб, Роберт Левандовски ҳамда Иван Перишичнинг голлари эвазига ғалабани қўлга киритди. Бир неча кун олдин бош мураббий Нико Ковачни истеъфога чиқарган мюнхенликлар бу ғалаба сабаб муддатидан аввал плей-оффга чиқди.

ЕЧЛ

4-тур баҳслари

6 ноябрь, чоршанба

«Локомотив» – «Ювентус» 1:2

Голлар: 0:1 – 3 Рэмзи, 1:1 – 12 Миранчук, 1:2 – 90 Дуглас Коста.

«Локомотив» – Гилерме, Игнатев, Ҳеведес, Чорлука, Рибус, Жоау Мариу (Коломейсев, 85), Баринов, Миранчук, Криховяк, Жемалетдинов (Серкейра, 81), Эдер.

«Ювентус» – Шченсни, Алекс Сандро, Ругани, Данило, Бонуччи, Хедира (Дуглас Коста, 70), Пьянич, Рабо, Рэмзи (Бентанкур, 64), Игуаин, Роналду (Дибала, 82).

Огоҳлантиришлар: Бонуччи (39), Рибус (83), Дуглас Коста (90).

«Бавария» — «Олимпиакос» 2:0

Голлар: 1:0 – 69 Левандовски, 2:0 – 89 Перишич.

«Бавария» – Нойер, Павар, Киммих, Алаба, Мартинес, Дэвис, Горетцка (Толиссо, 82), Гнабри (Перишич, 88), Коман (Коутино, 90), Левандовски, Мюллер.

«Олимпиакос» – Жозе Са, Симикас, Элабделлауи, Меря, Рубен Семеду, Бухалакис (Вальбуэна, 71), Гилерме, Ранджелович (Масурас, 61), Камара, Поденсе (Ал-Араби, 80), Герреро.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!