Twitter’даги Скотт Виллҳайт (Scott Willhit) исмли фойдаланувчи Колорадо штатидаги ўз ҳовлисида қорда копток ўйнаётган айиқнинг видеосини ижтимоий тармоққа юклади, деб ёзмоқда «РИА Новости».

Айиқ қорда сирпанчиқ учиб завқ билан тўп ўйнашда давом этган ва камерада ўзини тасвирга тушираётган одамга аҳамият ҳам бермаган.

«Энди янги футбол тўп сотиб олишимизга тўғри келади. Айиқнинг бахтиёрлигини қаранг!» — деган мазмунда видеога изоҳ қолдирган Скотт.

Аввал Россия федерациясининг Карелия республикасида цирк томошаси вақтида айиқнинг ўз эгасига кутилмаганда ҳужум уюштиргани, натижада томошага келган болалар ва уларнинг ота-оналари ваҳима ҳамда қўрқув билан зални тарк этгани ва айиқ иштирокидаги ушбу номер гастрол томошаларида бошқа намойиш этилмаслиги хабар қилинганди.