Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 12-тури доирасида 2 ноябрь, шанба куни 2 та беллашув бўлиб ўтди.
Турнинг марказий учрашувида Диего Симеоне қўл остидаги Мадриднинг «Атлетико» клуби сафарда Хулен Лопетеги бошқарувидаги «Севилья» жамоасига қарши майдонга тушди.
Ўйиннинг 28-дақиқасида мезбон жамоа ярим ҳимоячиси Франко Васкес ҳисобни очган бўлса, 60-дақиқага келиб «матрасчилар» ҳужумчиси Альваро Мората Сантьяго Арьяс узатмасини голга айлантирди.
Шу тариқа ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди ва жамоалар 1 очкодан бўлишиб олди.
Маълумот учун, «Атлетико» 21 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 3-ўринда бормоқда. Ундан кейинги поғонани эгаллаб турган «Севилья» ҳисобида эса 21 очко мавжуд.
Шу куни Зинедин Зидан бошлиқ Мадриднинг бошқа бир клуби «Реал» «Сантьяго Бернабеу»да «Бетис»ни қабул қилди.
Учрашувда дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолинди ва баҳс 0:0 ҳисобида якунланди.
Қайд этиш жоиз, «Реал» 22 очко йиғиб мусобақа жадвалида 2-ўринни банд қилиб турибди. «Бетис» эса 13 очко тўплаб 14-поғонадан жой олди.
Ла Лига
12-тур баҳслари
2 ноябрь, шанба
«Севилья»—«Атлетико» 1:1
Голлар: 1:0 — 28 Васкес, 1:1 — 60 Мората«Реал»—«Бетис» 0:0
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)