Infolib Uzbekistan—2019 VIII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида 28 октябрь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида «Ахборот-кутубхона таҳлили» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказларининг раҳбар ва мутахассислари иштирок этди.
Танлов ўтказилишнинг асосий мақсади ахборот-кутубхона муассасаларида кўрсатиладиган хизматлар сифатини баҳолаш, ахборот-кутубхона фонди ва электрон ресурслар ривожланишини ўрганиш ва таҳлил қилишдан иборат.
Танлов 6 ой мобайнида босқичма-босқич ўтказилган бўлиб, иштирокчиларга ҳудудий ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятининг муҳим йўналишларини кўрсатиш ва аҳолининг барча қатламларини ахборот-кутубхона хизмати билан қамраб олиш ҳамда фаолиятининг истиқболли йўналишларини белгилаш, ахборот коммуникация технологиялари асосида ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини фаоллаштириш, янги ахборот-кутубхона хизматлари турларини жорий қилишга кўмаклашиш, мутахассисларининг касбий салоҳиятини ошириш, соҳа ривожи учун ишлаб чиқилган, татбиқ этилган ва амалий аҳамиятга эга инновацион лойиҳаларни кутубхоналарга жорий қилиш, ахборот-кутубхона фаолиятидаги муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш йўллари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш, ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятининг асосий ва истиқболли йўналишларини белгилаш каби вазифалар белгилаб берилган.
Танлов натижаларига кўра:
1-ўрин Фарғона вилояти ахборот-кутубхона маркази китоб сотиб олиш учун 60 миллион сўмлик сертификат билан тақдирланди.
2-ўрин Андижон вилояти ахборот-кутубхона маркази китоб сотиб олиш учун 40 миллион сўмлик сертификат билан тақдирланди.
3-ўрин Навои вилояти ахборот-кутубхона маркази китоб сотиб олиш учун 20 миллион сўмлик сертификат билан тақдирланди.
Изоҳ (0)