Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 10-тури доирасида 26 октябрь, шанба куни 3 та учрашув бўлиб ўтди.
Диего Симеоне қўл остидаги Мадриднинг «Атлетико» клуби «Ванда Metropolitanо»да «Атлетик»ни қабул қилди.
Беллашувнинг 28-дақиқасида «матрасчилар» ярим ҳимоячиси Сауль Ньигес ҳисобни очган бўлса, 64-дақиқага келиб испаниялик ҳужумчи Альваро Мората ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Иккала голга ҳам аргентиналик Анхел Корреа ассистентлик қилди.
Шу тариқа «Атлетико» ўз майдонида «Атлетик» устидан 2:0 ҳисобида ғалабага эришди ва муҳим 3 очкога эга бўлди.
Мазкур ғалабадан сўнг Мадрид клуби очколари сонини 19 тага етказиб олди ва мусобақа жадвалида 2-ўринга кўтарилди. «Атлетик» эса 13 очко билан 10-пўғонада бормоқда.
Ла Лига
10-тур баҳслари
26 октябрь, шанба
«Леганес»—«Мальорка» 1:0
Гол: 1:0 — 31 Брэйтуэйт«Вальядолид»—«Эйбар» 2:0
Голлар: 1:0 — 10 Гвардиола, 2:0 — 39 Салису«Атлетико»—«Атлетик» 2:0
Голлар: 1:0 — 28 Сауль, 2:0 — 64 МоратаЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)