• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда яна тез ёрдам шифокори калтакланди

    Давоми: Соғлиқни сақлаш вазири тажовузга учраган тез тиббий ёрдам шифокори ҳолидан хабар олди ва Бош прокурорга мурожаат қилди

    Ижтимоий тармоқларда шифокор-кардиолог Жаҳонгир Ҳожиев ўзининг калтакланганига оид маълумотлар қолдирди.

    «Мен Тошкент шаҳри 6-подстанция тез-тиббий ёрдам шифокори Жаҳонгир Ҳожиевман, мени 30 сентябрь, душанба куни соат 00:40 да калтаклашди, бурнимни синдириб, жароҳат етказишди, миям чайқалди.

    29 сентябрь, якшанба куни соат 22:51 да чақириқ келиб тушган бўлса, 12 дақиқада белгиланган манзилга етиб бордик. Бизни маст эркаклар қарши олишди ва стулларда ётган 28 ёшли қиз ёнига олиб боришди. Қизда психомотор қўзғалиш кузатилаётганди. Унинг атрофида 20 дан ортиқ одам тўпланиб олган, ҳаммаси тинимсиз бақирар, мени ва шерикларимни ҳақорат қилишарди. Мен улардан тинчланишни ва беморга ёрдам беришимга халақит қилмасликни сўрадим. Қизнинг ҳаётий кўрсаткичлари меъёрида эканлигини тушунтирдим. Лекин улар мен ва фелдшерни ҳақоратлашда давом эттиришди. Мен ёрдам кўрсатдим, қиз ухлаб қолди. Маълум вақт ўтиб яна уйғонди ва яна қичқиришни бошлади.

    Фото: “Kun.uz”

    Фото: “Kun.uz”

    Уни шаҳар 7-клиник шифохонасига олиб кетдик. Қабулхонада невропатолог чақиртирдим, лекин қариндошлари невропатологни ҳам ҳақоратлашди. Чўчиб кетган невропатолог қизни реанимацияга олиб боришни сўради. У ерда шифокор ва ҳамширалар қизни тинчлантира бошлашди. Лекин унинг қариндошлари бу бўлимга ҳам кириб, шифокорларни камситиб, ҳақоратлаб уришда давом этишди. Мен йўлакка чиққанимда қизнинг акаси кутилмаганда боши билан юзимга зарба берди ва бурнимни синдирди. Кучли қон кета бошлади. Милиция чақиришга тўғри келди. Аммо милиция ҳам бу (...)ларни қийинчилик билан тинчлантира олди.

    Қизга кейинги куниёқ жавоб беришди, чунки у бутунлай соғлом эди.

    Мен ҳозирда 7-клиник шифохонада ‘Бурун суякларининг ёпиқ синиб силжиши, мия чайқалиши ва бош мия суягининг аралаш ёпиқ синиб жароҳатланиши, бош мия чайқалиши’ ташхиси билан даволаняпман. Учинчи кундирки бирор киши келиб аҳволинг қалай, деб сўрамади.

    2,5 йилдан буён тез тиббий ёрдамда ишлайман. Одамлар шифокорларга йилдан йилга ёмонроқ муносабатда бўлаётганини кўриб турибман. Айниқса тез тиббий ёрдам шифокорлари қийин аҳволда. Ҳар куни шифокорлар дўппосланади, зўравонлар эса жазосиз қолаверади.

    Менга жуда алам қилади. 10 йил давомида контракт асосида жуда катта маблағ тўлаб ўқидим. Арзимас маош эвазига эрталабдан кечгача, чақириқдан чақириққача ишлайман. Ҳаммага ёрдам беришга ҳаракат қиламан, ўз устимда ишлайман. Бунинг ҳаммаси учун ‘миннатдорчилик’ сифатида мана шу жароҳатларни олдим...

    Вазиримизга саволим бор: нега биз ҳақимизда ҳеч ким қайғурмаяпти? Нега бошқа тизимларда ходимлар манфаати учун сезиларли ўзгаришлар бўлаётган бир пайтда соғлиқни сақлаш тизимида ҳатто ишлаш хавфли бўлиб қолди?», дея сўзларини тугатган шифокор.

    «Бу вазирлигимизнинг энг оғриқли муаммоларидан бирига айланди, десам адашмаган бўламан. Афсуски, Соғлиқни сақлаш вазирлиги жиноятга ҳуқуқий баҳо бериш, аниқлаш ва жазолаш ваколатига эга эмас. Фактларга эътибор беринг: сўнгги 1 йил-у 9 ой ичида мамлакатимизда биргина шошилинч ва тез тиббий ёрдам тизими ходимларига нисбатан 100 дан ортиқ ҳолатда тажовузлар қайд этилган. Уларнинг кўпида томонлар кечирим сўраш билан яраштирилган. Лекин баъзи ҳолатларда умуман ҳуқуқий таъсир чоралари кўрилмаган. Кўпинча шифокорларга бўлаётган тажовуз, суиқасд ҳолатларига бевосита вазирликнинг мурожаати билан, шундан сўнггина ҳуқуқий чора кўрилаётганини қандай баҳолаш мумкин?

    Нима учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш, ички ишлар, МИБ каби тизимлар ходимларига қилинган ҳар қандай тажовузга дарҳол ҳуқуқий баҳо берилади, айбдор аниқланади ва ҳатто озодликдан маҳрум бўлишгача бўлган жиддий жазолар қўлланади-ю, бундай тезкорлик ССВ тизимига келганда унутилади? Нега яққол кўриниб турган ишлар бўйича ҳам жазо муқаррарлиги пайсалга солинади?

    Қонунчиликка аниқ ўзгартиришлар киритиш киритиш пайти келганини бир неча марта таъкидладик, ўз таклифларимизни берганмиз. Бугун бу масала ҳар қачонгидан ҳам долзарб», — дейди вазирлик вакили.

    02.10.2019, 21:27   Изоҳ (0)   30933
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентдаги бозорлардан бирида лаборатория ходимлари маҳсулотларни тамагирлик йўли билан олиб келгани аниқланди

    02.10.2019, 21:13

    Наманганда кучли ёмғир оқибатида кўчаларни сув босди (видео)

    02.10.2019, 20:43

    Мудофаа вазирлиги олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби ўзгаради

    02.10.2019, 20:14

    Давлат тест марказининг қатор ваколатлари олиб қўйилди

    02.10.2019, 19:59

    Ҳуқуқшунос: «Улар Нодира Қодировани фоҳишаликда айблаш орқали ўзларини оқлаб олишмоқчи»

    02.10.2019, 19:44

    Наманганда алимент тўлашни истамаган ота 1 ёшли ўғлини каналга чўктириб юборди (видео)

    02.10.2019, 19:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ижара уй азобини тортган, курсдошига турмушга чиққан, танловда 15 минг доллар ютиб олган Юлдуз Турдиева 40 ёшда

    Маданият | 11 август, 13:34

    Ҳаводан бензин олиш: янги ихтиро инсониятни ёқилғи инқирозидан қутқариши мумкин

    Технологиялар | 11 август, 13:09

    Ўзбекистонда туман ва шаҳарлар иқтисодий ўсишга туртки берувчи лойиҳаларни амалга ошириш тартиби тасдиқланди

    Ўзбекистон | 11 август, 13:02

    Тошкент вилоятида пора олган МИБ ходими 6 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 11 август, 12:37

    Ироқда 600 дан ортиқ зиёратчи хлор газидан заҳарланди (видео)

    Дунё | 11 август, 12:28

    Чарльз Оливейра: “Ярадор шер — барибир шерлигича қолади”

    Спорт | 11 август, 12:23
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.