Навоий вилояти Кармана туманининг Жалойир, Нарпай ҳамда Маликработ ҳудудларида ички ишлар бўлимлари ташкил этилди. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ички ишлар бўлими биноларини қуриш учун вилоят ҳокимлиги томонидан 3 миллиард 200 миллион сўм сарфланган ҳамда бўлимларга хизмат автомашиналари топширилган.
Кармана тумани ИИБ бошлиғи Эшқобил Дусановнинг айтишича, бўлимда жиноят қидирув, тергов ҳамда профилактика хизмати ходимлари тун-у кун фуқароларни қабул қилади.
Изоҳ (0)