Forbes журнали 2019 йилда энг кўп ҳақ олган ҳип-ҳоп қўшиқчилари рейтингини эълон қилди. Рўйхатни америкалик рэпер бошқармоқда, у ўтган йилги етакчи Jay-Z’ни биринчи ўриндан иккинчи поғонага тушириб қўйди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.

Фото: Рап-уп

2019 йилда дунёда энг кўп ҳақ олган 10 та рэпер:

  1. Канье Уэст — 150 миллион АҚШ доллари;
  2. Jay-Z — 81 миллион АҚШ доллари;
  3. Дрейк — 75 миллион АҚШ доллари;
  4. Diddy — 70 миллион АҚШ доллари;
  5. Тревис Скотт — 58 миллион АҚШ доллари;
  6. Эминем — 50 миллион АҚШ доллари;
  7. DJ Khaled — 40 миллион АҚШ доллари;
  8. Кендрик Ламар — 38,5 миллион АҚШ доллари;
  9. Мигос — 36 миллион АҚШ доллари;
  10. Чайлдиш Гамбино — 35 миллион АҚШ доллари.

Тахминларга кўра, 2019 йилда Канmе Уэст Adidas билан биргаликда ишлаб чиқарилган Yeezy кроссовкаларидан тушган даромад 1,5 миллиард АҚШ долларидан кўп бўлади ва бу қўшиқчини дунёнинг энг кўп ҳақ олувчи рэперга айлантирди.

Jay-Z эса Бейонс билан биргаликда амалга оширган On The Run II тур концертлари сабаб 2-ўринда қолди. Умумий ҳисоблаганда, 20 та энг асосий сердаромад рэпер топган маблағ— 860 миллион АҚШ долларини ташкил этди ва бу 2018 йилдаги кўрсаткичдан 33 фоизга кўп.

Ўтган йилги рейтингда Уэст 27,5 миллион АҚШ доллари ишлаб топган ва 10-ўринни эгаллаганди.