• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.71
    • RUB160.18
    • EUR14821.7
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ургутлик эгизаклар эсингиздами? Улар яна озиқадан қийналмоқда, оила ёрдам сўрашга тортиняпти, мутасаддилар эса жим

    Эсингизда бўлса, «Дарё» 2 август куни «Cobalt’сиз қолган Шавкатбек, Зироатхон ва Саидахон. Ургутда туғилган эгизаклар нега эътиборсиз қолиб кетди?» сарлавҳаси остида Ургут тумани, Тўрткўл маҳалласига қарашли Қорачекман қишлоғида яшовчи Қўзибоевлар оиласида туғилган уч эгизак – Шавкатбек, Зироатхон, Саидахонларнинг эътиборсиз қолиб кетгани ҳақида мақола чоп этган эди. Анча баҳсли мавзуга бағишланган бу мақола қизғин муҳокамаларни келтириб чиқарди. Шунингдек, туман ҳокимияти томонидан муаммони ҳал этиш бўйича муайян чоралар кўрилди.

    «Дарё» эски мавзуга қайтиб, Қўзибоевлар оиласининг кейинги тақдири қандай кечганига қизиқди. «Дарё» колумнисти Ғайрат Йўлдош Қорачекман қишлоғига бориб, эгизакларнинг ҳолидан хабар олди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ўша мақолани деб кўплаб ўқувчилардан таъна-дашномлар эшитдим. Эътирозларнинг аксарияти «давлат ундай оилаларга автомобиль совға қилишга ёки эътибор беришга мажбур эмас» деган мазмунда бўлди.

    Шу ерда бир ҳолатни эътироф этиб кетишни хоҳлар эдим. Мен мақолада «учта туғилган эгизакка автомобиль берилсин» деган фикрни илгари сурмаганман. Шунчаки уч эгизак ҳар қандай ўртаҳол оилани шошириб қўйиши, уларнинг озиқланиши, кийим-кечаги, тагликлари учун ҳар ой камида 1,5–1,8 миллион сўм харажат бўлишини ва бу харажатни ўртача оилалар қила олмай қийналиб қолиши ҳақида ёзганман; ҳокимият, туман хотин-қизлар қўмитаси ҳеч бўлмаганда ҳомийларни жалб қилиб, туғилган эгизакларнинг озуқаси ва бошқа харажатларига ёрдам бериши лозимлигини ёзганман. Ҳозир ҳам шу фикримда собит турибман.

    Энди асосий гапларга ўтаман. Бундан уч кун олдин болаларнинг ҳолидан хабар олиш учун яна ўша хонадонга бордим. Хонадон аҳлининг менга илк айтрган гапи «Ўзи сизга анча олдинроқ қўнғироқ қилмоқчи бўлдик, аммо яна тамагирликка йўйманг деб индамавдик. Мана сизни Худонинг ўзи етказиди» бўлди. Уларнинг бу гапидан ҳайрон бўлдим.

    Улар вазиятни очиқлади. Эгизаклар онасининг айтишича, мен улар ҳақида ёзиб чиққанимдан кейин уларнинг хонадонига Ургут туман хотин-қизлар қўмитасининг раисаси келган ва хонадонга кир ювиш машинаси, озроқ болалар озуқаси, болаларга бир сидра кийим ва таглик бериб, табриклаб кетган. Шунингдек, Ургут туман соғлиқни сақлаш бўлимининг болалар бўлими врачлари ва Самарқанд шаҳридаги 4-туғруқхонанинг Сардор деган (фамилиясини билишмас экан) врачи келиб, болаларни кўрикдан ўтказган; ҳар икки томон болалар озуқаси ва тагликлар олиб келган. Бу ишлар август ойининг бошларида бўлган.

    Шундан кейин болалар врачлар томонидан олиб келинган озуқани ёқтирмаган ва илк марта едиришганда учаласининг ҳам мазаси бўлмай, бир муддат даволанган. Болалар озуқаси шундоқ турибди, бобоси эгизаклар аввал истеъмол қилиб келган озуқадан топиб келган.

    Қисқаси, бугун эгизаклар оиланинг қўли калталиги учун озуқа масаласида қийналмоқда. Онасининг айтишича, август ойидан бола парвариши учун ажратиладиган нафақа пули чиққан. Аммо 400 минг сўмдан сал ошиқ бўлган нафақа пули эгизакларнинг бир 4–5 кунлик озуқасига етяпти холос.

    Бугун уч эгизак нархи 65 минг сўм турадиган озуқадан бир қути истеъмол қилаётган экан. Шунинг ўзи бир ой, 30 кунга 1 950 000 сўм бўлади. Оила бюджети эса ҳозир бир ойга бунча пулни кўтармайди.

    Ҳозир ҳолатимиз жуда танг. Болаларим озуқа масаласида жуда қийналяпти. Қайнотам амаллаб топиб келяптилар, лекин озуқа учун пулни қаердан оляптилар билмайман. Тахминимча, озуқани дўкондан қарзга олиб келяптилар ёки кимдандир қарз оляптилар. Бу ҳақда сўрасак, «сен озуқани қаердан, қандай олиб келаётганим билан қизиқма, болаларга яхши қара» дейдилар.

    Ишонсангиз, август ўрталарида қайнотам иш юзасидан беш кунга Қаршига кетиб қолдилар. Ана шу беш кун болаларим оч қолди. Бу орада озгина даволанишди, ҳаммасини ўзимиз сотиб олиб келдик. Қишлоқ врачлик пункти ҳам, туман соғлиқни сақлаш бўлими врачлари ҳам етарли эътибор бераётгани йўқ.

    Умуман олганда, ҳозир болалар озуқаси бўйича жуда ёрдамга муҳтожмиз. Аммо кимнингдир олдига бориб қарз сўрашга ҳам, ҳокимиятга бориб «ёрдам беринглар» дейишга ҳам истиҳола қилиб турибмиз.

    Янги туғилган гўдакларда кун сайин озуқа ейишни оз-оздан кўпайиб боради. Биз ана шу миқдорни кўпайтира олмаяпмиз. Озуқани борича бериб, етказишга уриняпмиз. Шу туфайли болалар бироз озиб қолди.

    Мафтуна Қўзибоева

    Шу ўринда яна бир мулоҳаза. Аслида юқоридаги гаплар ёзилмаслиги ҳам мумкин эди. Эгизакларнинг хонадонига бориб, уларнинг аҳволини кўриб, бу ҳақда Ургут туман ҳокимлиги мутасаддиларидан бирига қўнғироқ қилиб айтдим, имкони бўлса ҳомийлардан жалб этиб, эгизакларга фақат озуқа томонлама ёрдам беришларини илтимос қилдим. Ҳокимлик мутасаддиси албатта ёрдам беражакларини, эртанинг ўзида туман хотин-қизлар раисаси бориб ёрдам кўрсатишини айтди. Ўша гапга ҳам тўрт кун бўлди. Эгизакларга ҳеч ким ёрдам кўрсатмаган. Ёрдам кўрсатилганида бу гаплар ёзилмас эди.

    Вазиятдан фойдаланиб, эгизаклар масаласида иккита таклифимни ёзиб кетай, зора тегишли ташкилотлар инобатга олишса.

    Биринчиси эгизаклар туғилганда уларга бола парвариши учун тўланадиган нафақа билан боғлиқ. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли қарорида белгиланган «Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби ҳақида»ги низомга мувофиқ, бола парвариши учун тўланадиган нафақа болалар нечта эгиз туғилса ҳам битта бола учун ажратилади. Ўша низомда «Болани парвариш қилиш нафақаси ҳар ойда белгиланган энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида тўланади. Туғилган болалар сони унинг миқдорига таъсир ўтказмайди – икки, уч нафар бола парвариш қилинганда ҳам аёл ўша ЭКИҲнинг икки баравар миқдорини олаверади», деб ёзиб қўйилган.

    Эгизакларга бундай ҳолатда бола парвариши учун фақат биттаси ҳисоблаб нафақа ажратилиши ўтакетган адолатсизликдир. Тегишли ташкилотлар шу низомни ҳам, дахлдор қонунларни ҳам қайта кўриб чиқиши лозим ва бола парвариши учун тўланадиган нафақани эгизаклар нечта туғилишидан қатъий назар болаларнинг ҳар бирига ҳисоблаб тўланиши лозим. Чунки кўряпмиз – эгизаклар туғилганда уларнинг парвариши ҳар қандай оилани шошириб қўяди. Шундай экан, эгизаклар туғилганда ҳар бир болага ҳисоблаб нафақа ажратилиши мақсадга мувофиқ бўлади.

    Масалан, юқорида тилга олганимиз эгизакларга ҳам уч нафар болага ҳисоблаб нафақа берилганда ўша маблағ (1 300 000 сўм атрофида) эгизакларни парвариш қилишда асқатар эди.

    Иккинчи масала шуки, ҳозир юртимизда туғилаётган уч эгизакка қаерлардадир ҳокимлар томонидан «Президент совғаси» сифатида автомобиль бериляпти. Яна қаерлардадир туғилган эгизаклар эса қаҳрамонларимиздай озуқага пул топа олмаяпти. Шундай экан, энди учта ва ундан ортиқ эгизаклар туғилганда ҳаммасига бирдай ёрдам кўрсатиладиган тартиб керак. Ҳозир болалар нафақасини олиш ота-оналарга учун маълум бир шартлар қўйилади. Қандайдир ҳужжатлар талаб қилинади. Уч ва ундан ошиқ туғилган эгизаклар учун ўша талаблар бекор қилиниши лозим. Ана шунда мамлакат бўйлаб уч ва ундан ортиқ туғиладиган эгизакларга бир хил муносабат қилинган бўлади. Ҳозирги ҳолат ҳам, эгизакларга муносабат ҳам эса жуда тушунарсиз ва адолатсиз бўлиб қоляпти.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    12.09.2019, 15:21   Изоҳ (0)   74306
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Вьетнам билан савдо битими тузилганини эълон қилди

    Дунё | 3 июл, 13:45

    Арманистон собиқ президенти коррупцияда айбланди 

    Дунё | 3 июл, 13:35

    Искандар Ҳамроқулов 1,5 ёш фарзанди ОИТСдан вафот этгани ҳақида сўзлаб берди

    Шоу-бизнес | 3 июл, 13:25

    Ўзбекистондан Тожикистонга 59 та “иномарка” олиб ўтилиб, ноқонуний сотиб юборилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 13:20

    Россиянинг 4 та ҳудудига дрон ҳужуми уюштирилди (видео)

    Дунё | 3 июл, 13:10

    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?

    Реклама | 3 июл, 12:00

    Шимолий Корея Россияга яна 30 минг аскар юборади — Украина разведкаси 

    Дунё | 3 июл, 13:00

    Россияда ўйинчоқ тўппонча сабаб ўзбекистонлик йигитга ҳукм ўқилди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 12:55

    Ёзда “Реал”ни тарк этадиган футболчилар номи маълум бўлди

    Спорт | 3 июл, 12:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.