Иттифоқ раиси Алишер Саъдуллаев 8 сентябрь куни «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида ташкилотга аъзолик бекор қилинганини эълон қилган. Ушбу маълумотни «Дарё»га ташкилот матбуот хизмати тасдиқлади.

Фото: Ёшлар иттифоқи матбуот хизмати

«Ёшлар иттифоқида аъзолик бўлмайди, ёшлар билан ишлашда уларнинг Ўзбекистон фарзанди эканлигининг ўзи улар билан ишлашга етарли асос», — деган Алишер Саъдуллаев «Таҳлилнома» дастурига берган интервьюсида.

Шунингдек, эндиликда Ёшлар иттифоқи раиси ўринбосарлиги ва ҳудудий кенгашлар бошқарув лавозимларига номзодлар танлов орқали қабул қилиниши ҳақида маълум қилинган.

Таъкидланишича, тадбирбозликдан ҳоли ёш лидерларни шакллантириш, ташкилот бюджетини очиқлаш, ёшлар учун грантлар эълон қилиш ташкилотнинг келгусидаги режалари қилиб белгиланган.

Аввалроқ Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимда ишлаб келган Алишер Саъдуллаевнинг Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.