«Ипак Йўли» акциядорлик инновацион банки ФМО (V.$/ЭХ$) билан ўзбек сўми эквивалентида 20 млн АҚШ долларига тенг кредит ажратиш тўғрисида келишув имзолади.

Ушбу кредит линиясидан кўзланган асосий мақсад хусусий секторда энергия самарадорлигини юксалтириш ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлашга қаратилган истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш ҳисобланади.

«Ипак Йўли» банки Нидерландия тараққиёт банкидан энергия жиҳатдан самарадор ва экологик тоза лойиҳалар учун шу каби кредит линиясини жалб қилган биринчи ўзбек банки ҳисобланади.

Энергия ресурсларига бўлган нарх-навонинг мунтазам ошиши шароитида ушбу кредит линияси Банк мижозларига энергия ҳаражатларини оптималлаштириш учун замонавий ускуналарни харид қилиш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш имконини беради.

Кредит учун мақбул лойиҳаалр қуйидагилардир:

— қайта тикланувчи энергия учун ускуналарни ишлаб чиқиш, уларни сотиш ва ўрнатиш;

— эскирган ишлаб чиқариш ускунасини янги энергияни тежайдиган ускуналарга алмаштириш;

— эскирган ишлаб чиқариш ускунасини алмаштириш ва кўмир, дизел ёки бензин истеъмолидан суюлтирилган табиий газга ўтказиш;

— сув истеъмолини оптималлаштириш;

— заҳарли ишлаб чиқариш хом ашёсини экологик жиҳатдан тоза ва қайта ишланган материалларга алмаштириш;

— бензин ва дизел ёқилғиси асосида ишлайдиган автотранспорт воситаларини электр, гибрид ва суюлтирилган табиий газда ҳаракатланадиган двигателли автотранспорт воситаларига алмаштириш;

— ернинг ифлосланишидан халос бўлиш, маҳаллий чорва моллари ва экин навларидан фойдаланишни ривожлантиришга қаратилган қишлоқ хўжалиги лойиҳалари;

— чиқиндиларни қайта ишлаш ва уларни бошқариш ва бошқалар.

Бундан ташқари ФМО нинг қарз маблағлари қуйидаги мезонларга жавоб берадиган лойиҳаларни молиялаштириш учун Ўзбекистоннинг кичик корхоналарини қўллаб-қувватлашга йўналтирилиши мумкин:

— микро молиялаштириш

— агрокорхона

— аёл тадбиркор

— 35 ёшгача бўлган ёш тадбиркор

Маълумот учун:

ФМО Нидерландия қироллиги тараққиёт банки 1970 йилда ривожланаётган бозорларда бизнес, лойиҳалар ва молия институтларига инвестиция киритиш орқали хусусий секторни барқарор қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган. «Ипак Йўли» банки ФМО Нидерландия тараққиёт банки билан 2013 йилдан буён самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Шунингдек, «Ипак Йўли» банки 20 йилдан ортиқ халқаро ҳамкорлик доирасида Европа реконструкция ва ривожланиш банки, Халқаро молия корпорацияси, Осиё тараққиёт банки, Commerzbank, Жаҳон банки, Хусусий бизнесни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси, KfW сингари дунёнинг етакчи молия институтлари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйди. Айни пайтда банк турли ҳорижий ҳамкорларининг умумий миқдори 370 млн АҚШ долларига тенг кредит линияларини жалб қилган.

Охирги йилдаги МБРР, АБР, МФК, DEG, ЕБРР ва ФМО нинг умумий миқдори 84 млн АҚШ долларига тенг кредит линияси ҳам шулар жумласидандир.

Реклама ҳуқуқи асосида.