• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12704.02
    • RUB162.43
    • EUR14871.33
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Дунёнинг энг йирик мамлакатлари рейтинги

    Ер шарининг бор-йўғи 29,2 фоизи қуруқлик. Ана шу қуруқликнинг ярмини ўнта давлат эгаллайди. Улардан иккитаси – Хитой ва Ҳиндистонда сайёра аҳолисининг 35 фоизи яшайди.

    Бугун Ер сайёрасида халқаро ташкилотлар ва бошқа давлатлар томонидан алоҳида мустақил давлат деб тан олинган 200 га яқин давлат бор. Уларнинг ҳудудлари жуда нотекис жойлашган. Бири сайёранинг катта бир қисмини эгаллаган бўлса, яна бири бир шаҳарнинг бир кварталини эгаллаган холос.

    Аслида бундан 150–200 йил олдин бутун дунё Европанинг 3–4 давлати измида эди. Улар ҳаммаёқни эгаллаб, мустамлака қилиб олган эди. Африка, Жанубий Америка, Австралия ва Осиёдаги аксар мамлакатлар ва ҳудудлар мустамлака эди. Ҳатто ҳудуди ва аҳолиси кўп бўлган Ҳиндистондай катта давлат ҳам улардан бирининг қўл остида эди. Сўнг озодлик учун ҳаракатлар бошланди ва буёғи ХХ асрнинг 70 йилларигача мустамлакалардан озод бўлиш бошланди. Дунёда мустақил давлатлар сони ошиб бораверди. Шу билан бирга, турли мамлакатларнинг ҳудудий ўлчами ўзгариб борди. Айниқса ХХ асрда бўлиб ўтган иккита жаҳон уруши дунё харитасини батамом ўзгартириб юборди. Бу урушлардан сўнг кўплаб собиқ мустамлакалар ўз мустақиллигини эълон қилди. Адашмасам, энг охирги озод бўлган мустамлакалар Россия қўли остидаги СССР номи билан тузилган давлат таркибига кирган ҳудудлар эди. СССР тарқаб кетганидан кейин унинг ҳудуди сезиларли камайди ва 15 та мустақил давлат пайдо бўлди.

    Шунингдек, Европада иккита Германия бирлашиб, ГФРнинг ҳудуди катталашди. Югославия иттифоқи тарқаб кетиб, унинг ўрнида олтита мустақил давлат пайдо бўлди.

    Бугунги кунда ҳам бошқалар таркибида бўлиб келаётган миллий ҳудудлар кўп, аммо энди улар мустамлака деб аталмайди.

    Шу тариқа, бундан 150–200 йил аввал саноқли давлатлар мустақил бўлган бўлса, бугун уларнинг сони 200 га яқинлашмоқда. Юқорида ёзганимдай, мамлакатларнинг ҳудудлари ҳам ўта нотекис жойлашган.

    Қуйида ҳудуди жиҳатдан дунёдаги энг йирик давлатлар ўнталигини қисқа шарҳлар билан келтирамиз.

    10. Жазоир

    Ҳудуди: 2 381 741 квадрат километр

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Ушбу давлат Африка қитъасининг шимолида жойлашган ва ҳудудининг асосий қисми дунёдаги энг катта чўл – Саҳрои Кабирда жойлашган. Аҳоли таркиби – араблар ва озроқ барбарлар. Улар асосан ислом динининг сунний йўналишига эътиқод қилади.

    Жазоир олти давлат билан чегарадош. Булар: Мали (1 376 километр), Тунис (965 километр), Ливия (982 километр), Мавритания (463 километр), Марокаш (1 559 километр) ва Нигер (956 километр). Жазоир, шунингдек, БМТ резолюцияси билан бошқариладиган Ғарбий Саҳрои Кабир (42 километр) махсус ҳудуди билан ҳам чегарадош. Жазоирнинг қуруқликдаги умумий чегараси 6 343 километрни ташкил этади.

    Жазоир шимолини Ўрта Ер денгизи сувлари ювиб туради.

    Шу ўринда бир маълумотни эслатиб кетиш жоиз. 2011–2012 йилларгача ҳудуди энг катта давлатлар рейтингида 10-ўринни Судан банд қилган. Аммо бўлиб ўтган фуқаролар уруши оқибатида ўша йилларда мамлакатдан Жанубий Судан алоҳида мустақил давлат бўлиб ажралиб чиқди. Шу тариқа, маълум ҳудудидан айрилган Судан катта давлатлар рейтингидаги ўрнини Жазоирга бўшатиб берди.

    9. Қозоғистон

    Ҳудуди: 2 724 902 квадрат километр

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Қозоғистон ҳудудининг озроқ қисми Европага, асосий қисми Осиё қитъасига қарайди.

    Мамлакатда қозоқлар, руслар, ўзбеклар ва бошқа бир қанча миллатлар яшайди.

    Қозоғистон икки денгиз – Орол ва Каспий билан чегарадош.

    Қозоғистон қуруқликда Россия, Хитой, Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон билан чегарадош. Қозоғистоннинг Россия билан чегараси икки давлат орасидаги узун чегаралар рейтингида юқори ўринларда туради.

    Қозоғистонда дунёдаги энг йирик Бойқўнғир космодроми бор. Бу космодромни Россия ижара асосида ишлатади.

    8. Аргентина

    Ҳудуди: 2 780 400 квадрат километр

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Аргентина ҳудуди бўйича дунёда 8-ўринда, Жанубий Америка қитъасида эса Бразилиядан кейин 2-ўринда туради. Пойтахти – Буэнос-Айрес.

    Аргентина қуруқликда Чили (5 308 километр), Уругвай, Боливия (832 километр), Бразилия (1 261 километр), Парагвай (1 880 километр) билан чегарадош.

    Аргентинанинг қуруқликдаги умумий чегараси 9 861 километрни ташкил этади.

    Дунёда энг йирик музликлар рейтингида 3-ўринда турувчи Перито-Морено музлигининг катта қисми Аргентина ҳудудига тўғри келади.

    7. Ҳиндистон

    Ҳудуди: 3 287 263 квадрат километр

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Ҳиндистон ҳудуди катталиги бўйича дунёда 7-ўринда, Осиёда эса Хитойдан кейин 2-ўринда туради.

    Ҳиндистон қуруқликда Покистон (2 912 километр), Хитой (3 380 километр), Непал (1 690 километр), Бангладеш (4 053 километр), Бутан (605 километр), Мьянма (1 463 километр) билан чегарадош.

    Ҳиндистон жанубини Ҳинд океани сувлари ювиб туради.

    Ҳиндистон ҳудуди бундан ҳам катта бўлиши мумкин эди. Аммо бу мамлакат инглизлардан мустақил бўлаётганида мамлакат иккига бўлиниб кетди. Ҳиндлар кўпроқ яшайдиган қисми Ҳиндистон, мусулмонлар кўпроқ яшайдиган қисмида Покистон давлатлари тузилди. Кейинчалик Покистондан Бангладеш ажралиб чиқди.

    Ҳиндистон табиати жудаям хилма-хил. Бу давлатда 75 та миллий боғ ва 400 та қўриқхона бор.

    6. Австралия

    Ҳудуди: 7 692 024 квадрат километр

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Австралия – алоҳида қитъа. Шу туфайли унинг бошқа давлатлар билан қуруқликда ўтган чегараси йўқ. Унинг шимоли-ғарбини Ҳинд океани, шарқий қирғоқларини Тинч океани, жанубини эса Жанубий океан (Тинч, Атлантик ва Ҳинд океанларининг жанубий қисмлари умумий қилиб шундай номланади – «Дарё») ювиб туради.

    Денгиз орқали чегарадош йирик давлатлар – Индонезия ва Янги Зеландия.

    Тинч океанидаги бир қатор ороллар, улар орасида Тасмания ороли, Австралияга қарайди.

    Австралия бугун мустақил давлат ҳисобланса ҳам, у Буюк Британия қироличаси бошчилик қиладиган Ҳадмдўстликка аъзо ва мамлакатнинг рамзий бошлиғи қиролича томонидан тайинланадиган Австралия генерал-губернатори ҳисобланади. Амалда эса ҳокимият халқ томонидан сайланадиган бош вазир ихтиёрида.

    5. Бразилия

    Ҳудуди: 8 515 770 квадрат километр

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Бразилия ҳудудининг катталиги жиҳатдан дунёда 5-ўринда, Жанубий Америкада эса 1-ўринда туради. Бразилия қуруқликда Колумбия (1 643 километр), Перу (1 560 километр), Боливия (3 400 километр), Парагвай (1 290 километр), Аргентина (1 224 километр), Уругвай (985 километр), Венесуэла (2 200 километр), Гайана (1 119 километр), Суринам (597 километр) ва Франция Гвианаси (673 километр) билан чегарадош.

    Бразилиянинг қуруқликдаги умумий чегараси 14,691 километрни ташкил этади.

    4. АҚШ

    Ҳудуди: 9 519 431 квадрат километр

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    АҚШ ҳудудининг катталиги жиҳатдан дунёда 4-ўринда, Шимолий Америкада эса Канададан кейин 2-ўринда туради.

    АҚШ қирғоқларини шарқ томондан Атлантика океани, ғарб томондан Тинч океани ювиб туради.

    Шунингдек, АҚШнинг ёш штатларидан бири Аляска Шимолий Америка қитъасининг энг шимолий қисмида жойлашган.

    АҚШ қуруқликда фақат Мексика (3 326 километр) ва Канада (8 893 километр) билан чегарадош. АҚШнинг қуруқликдаги умумий чегараси 12,217 километрни ташкил этади.

    Денгизда эса Россия билан ҳам чегараси бор.

    3. Хитой

    Ҳудуди: 9 597 000 квадрат километр

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Хитой ҳудуд жиҳатдан дунёда 3-ўринда, Осиёда 1-ўринда туради. Хитойда расмий тан олинган 56 та миллат вакиллари яшайди. Хитойнинг шарқий қисмини Тинч океани сувлари ювиб туради. Хитой энг кўп давлат билан чегарадош давлатлар рейтингида Россия билан биргаликда 1-ўринда туради – у қуруқликда 14 та давлат билан чегарадош.

    Хитой қуруқликда чегарадош бўлган давлатлар: Россия (3 645 километр), КХДР (1 416 километр), Мўғулистон (4 677 километр), Қозоғистон (1 533 километр), Қирғизистон (858 километр), Тожикистон (414 километр), Афғонистон (76 километр), Ҳиндистон (3903 километр), Покистон (523 километр) , Непал (1 236 километр) , Бутан (470 километр), Мьянма (2 185 километр), Лаос (423 километр), Вьетнам (1 281 километр).

    Хитойнинг қуруқликдаги умумий чегараси 22,117 километрни ташкил этади.

    Хитойнинг Шанхай ва Пекин шаҳарлари аҳоли сони бўйича дунёнинг энг йирик шаҳарлари ҳисобланади.

    2. Канада

    Ҳудуди: 9 984 670 квадрат километр

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Канада ҳудудининг катталиги бўйича Россиядан кейин 2-ўринда туради.

    Канаданинг шарқий қисмини Атлантика океани, ғарбий қисмини Тинч океани, шимолий қисмини Шимолий муз океани ўраб туради.

    Канада қуруқликда биргина АҚШ билан чегарадош (8 893 километр). Денгизда эса Даниянинг таркибий қисми ҳисобланадиган Гренландия ороли билан чегарадош.

    1. Россия

    Ҳудуди: 17 100 000 квадрат километр

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Россия Ер шаридаги энг катта давлат ҳисобланади.

    Россияни 12 денгиз, шарқда Тинч океани, шимолда Шимолий муз океани, ғарбда Атлантика океани таркибига кирувчи Болтиқ денгизи сувлари ўраб туради.

    Россиянинг қуруқликдаги чегараси 22,000 километрни ташкил этади.

    Россия ҳам қуруқликда худди Хитойдай 14 давлат билан чегарадош. Булар: Финляндия (1 340 километр), Норвегия (196 километр), Эстония (294 километр), Латвия (217 километр), Литва (280,5 километр), Польша (232 километр), Беларусь (959 километр), Украина (1 974 километр), Грузия (365 километр), Озарбайжон (284 километр), Қозоғистон (7 512,8 километр), Мўғулистон (3 485 километр), Хитой (4 209,3 километр), КХДР (19 километр) давлатларидир.

    Шунингдек, жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинмаган Абхазия (255,4 километр) ва Жанубий Осетия (70 километр) билан қуруқликда чегаралари бор.

    06.09.2019, 08:42   Изоҳ (0)   196360
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Америкалик эркак «Дориан» тўфонидан қўрқиб, машинасини уйининг ошхонасига яширди (фото)

    05.09.2019, 23:59

    Владимир Путин қонун доирасида намойишларга рухсат берди

    05.09.2019, 23:45

    Багам оролларига ёпирилган «Дориан» тўфони оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди

    05.09.2019, 23:06

    Россия Қримни қўшиб олганидан кейин АҚШ Эстонияда махфий база яратгани аниқланди

    05.09.2019, 17:57

    Чернобил ҳудуди сайёҳлар оқими бўйича рекорд қўйди. Буни машҳур сериал билан боғлашмоқда

    05.09.2019, 16:56

    Трамп «Дориан» тўфонининг нотўғри харитаси билан америкаликларни қўрқитиб юборди

    05.09.2019, 14:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти



    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя



    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Нетаньяху геноцидда Гитлерни ортда қолдирди” — Эрдўғон

    Дунё | 23 июл, 17:30

    Президент мактабларига кириш имтиҳони натижалари эълон қилинди

    Ўзбекистон | 23 июл, 17:12

    Ўзбекистонда 3 мингдан зиёд қадимий тангалар ноқонуний олиб ўтилишининг олди олинди

    Ўзбекистон | 23 июл, 17:05

    “Жефф Безос бизни унаштирув билан табриклади”. Марям Тиллаева севган йигити қандай қилиб қўлини сўрагани ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 23 июл, 16:55

    Хитойлик хакерлар АҚШ ядро хавфсизлиги тизимига ҳужум қилди — Bloomberg

    Дунё | 23 июл, 16:45

    “Милан”да 64 йил олдинги ҳолат қайд этилди

    Спорт | 23 июл, 16:40

    Хорижий мамлакатлар ҳақида сайёҳлик буклетларидан ҳам кўпроқ маълумот бера оладиган суратлар

    Лайфстайл | 23 июл, 16:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.