1. Жефф Безос (Жаҳон бойлари рейтингида биринчи ўрин – $131 миллиард соҳиби)
Amazon компаниясининг асосчиси Жефф Безос экологик тоза маҳсулотларидан тайёрланган нонуштани яхши кўради. Ярим тайёр, ёғли маҳсулотларни эса умуман ёқтирмайди.2. Билл Гейтс (Жаҳон бойлари рейтингида иккинчи ўринда – $96,5 миллиард соҳиби)
Microsoft компаниясининг асосчиси Билл Гейтс тўғри овқатланиш маданиятининг тарафдори эмас. У кунига 3-4 банка кофеинсиз кола ичади. Турмуш ўртоғи Мелинданинг сўзларига кўра, миллиардер умуман нонушта қилмас экан.
Бироқ Gates Foundation раҳбари Жо Серелнинг айтишича, Билл билан тушлик қилмоқчи бўлган одам, албатта, чизбургер ёки McDonald'sдан фаст фоод ейишга мажбур бўлади.3. Марк Цукерберг (Жаҳон бойлари рейтингида саккизинчи ўрин – $62,3 миллиард соҳиби)
2011 йилдан бошлаб Facebook асосчиси, фақат ўзи ўлдирган ҳайвон гўштини истеъмол қилади.4. Илон Маск (Жаҳон бойлари рейтингида қирқинчи ўрин – $22,3 миллиард соҳиби)
Tesla ва SpaceХ компанияларининг бош директори эрта саҳардан «Марс» шоколадли батончасини ейди. У учун тушлик аҳамиятли эмас. У олиб келинган таомни беш дақиқада паққос туширади. Миллиардер учун музокаралар ва бизнес режалар муҳокама қилинадиган кечки овқат муҳим. У француз ошхонасини ҳамда барбекюни жуда яхши кўради.5. Стив Жобс
Apple асосчиси Стив Жобс сабзи ва олмани ҳафталаб, баъзида эса фақатгина мева, сабзавотлар, ёнғоқ, дон ва уруғли маҳсулотларни истеъмол қилиши мумкин эди.
Изоҳ (0)