Вашингтонда ўзбек рақс санъатини ўрганиш бўйича уч кунлик дастур бошланди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Sputnik

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси биносида ўтаётган тадбирда Колумбия округи, Мериленд, Виржиния, Пенсильвания, Нью-Йорк, Нью-Жерси, Флорида, Кентукки ва бошқа штатлардан келган 20 нафарга яқин иштирокчи қатнашмоқда.

Рақс сабоқларини ўтказиш учун Вашингтонга Ўзбекистон халқ артисти Қизлархон Дўстмуҳаммедова келди. У ҳаваскорлар билан кўп йиллик тажрибасини ўртоқлашмоқда.

Дастур доирасида миллий рақсларнинг ўзига хос хусусиятларини ўргатиш, доира чалиш бўйича сабоқлар, ўзбек халқи тарихи ва маданиятига оид семинарлар кўзда тутилган.