13 август куни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг самолёти Болтиқ денгизидаги нейтрал сувлар узра учиб ўтаётганида унга НАТОнинг Ф-18 қирувчи самолёти яқинлашди, деб хабар беради Tengrinews.

Кадр: YouTube

Шойгу Калининграддан Москвага парвоз қилаётган бўлган. Қирувчи самолёт вазир самолётини кузатиб борган иккита Су-27 самолётлари томонидан сиқиб чиқарилган.

Шойгунинг самолётидан олинган видеода мудофаа вазири ўтирган самолёт томон НАТО қирувчиси яқинлашаётганини кўриш мумкин. Самолёт ёнига Су-27 учиб келгач, Ф-18 вазирнинг самолётидан узоқлашиб, анча баландлаган.

Шойгу Калининградда ишчи сафар билан бўлган ва Нахимов ҳарбий билим юрти филиали тамал тошини қўйиш маросимида иштирок этган.