Тошкентда хусусий тадбиркорнинг 6000 долларини ўзлаштирган фирибгар ҳибсга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
2018 йилнинг октябрь ойида Чилонзор туманида 34 ёшли Жамолиддин Х. 36 ёшли хусусий тадбиркор Дилшод Ш.га Қозоғистондан болалар тагликларини олиб келиб сотишни таклиф қилиб, олти кун ичида маҳсулотни етказиб беришини айтади ва шу баҳона Дилшод Ш.дан 6000 АҚШ долларини олади.
Шундан кейин у ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.
Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноий иш қўзғатилди.
Изоҳ (0)