NASA’нинг космик парвозлар бўйича биринчи раҳбари, муҳандис Крис Крафт 22 июлда Хьюстонда 95 ёшида вафот этди. «ТАСС»нинг ёзишича, бу ҳақда NASA сайтида унинг раҳбари Жеймс Брайденстайн томонидан хабар қилинган.

Фото: AP

«Бугун Америка NASA’нинг биринчи ходимларидан бири, парвозлар бўйича биринчи раҳбар Крис Крафтнинг вафотидан сўнг чиндан ҳам миллий бойлигини йўқотди. Биз Крафтнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз», — дейилади Брайденстайн баёнотида.

Унинг таъкидлашича, Крафт одамларни фазога ва Ойга юбориш учун ёрдам берган асосий жамоа аъзоларидан бири бўлган.