13 июль куни соат 12:20 атрофида Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
44 ёшли А.У. Mercedes benz юк машинасини «Кўкгумбаз» МФЙ ҳудудидан ўтувчи «Самарқанд—Тошкент» йўлида ҳайдаб кетаётиб, шу йўналишда ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган 30 ёшли Х.Т. бошқарувидаги Damas автомобилининг орқа қисмига уриб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Тўқнашув туфайли Damas ҳайдовчиси ва унинг рафиқаси жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)