Facebook‘даги «Potrebitel.uz» гуруҳида фойдаланувчилардан бири Тошкентдаги дорихонада унга 800 сўм қайтим эвазига 8 та 100 сўмлик берилганидан шикоят қилди.
«Марказий банк 1 июлдан 50 ва 100 сўмлик купюраларни муомаладан чиқарган экан, буни энди билдим. Энди бу пулларни кўз қорачиғидек асрайман, ахир уларга энди ҳатто конфет ҳам бермайди», — дейди Виктория Ан.
Фойдаланувчи купюраларни муомаладан чиқариш ҳақидаги қарорга барча бирдек риоя этмаётгани, буни оқибатида истеъмолчи зарар кўраётганига эътироз билдирган.
Изоҳ (0)