Жорий йилнинг 3 июль куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида яшовчи 51 ёшли Э.Ғ. «Фреш» савдо дўкони олдида рашк туфайли 48 ёшли рафиқаси О.О.га пичоқ билан жароҳат етказган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Натижада О.О. касалхонага ётқизилган. Э.Ғ. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.