Туриннинг «Ювентус» клуби аъзоси Хуан Куадрадо Хитойнинг «Шанхай Шенхуа» клубига ўтишга яқин турибди, деб ёзади Tuttosport.
«Ювентус» колумбиялик ярим ҳимоячининг трансферидан 15 миллион евро ишлаб олади. Унинг янги клубида қанча маош олиши ҳозирча номаълум.
Нашрнинг ёзишича, агар Куадрадо клубни тарк этадиган бўлса, португалиялик Жоау Канселу катта эҳтимол билан клубда қолади. Аввалроқ Канселуга «Манчестер Сити» ва «Бавария»дан жиддий таклиф тушаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)