«Дерби»га бош мураббийлик қилиб келган Фрэнк Лэмпард «Челси»ни бошқаради. Бу ҳақда лондонликларнинг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилди.
Лондон клуби 41 ёшли мутахассис билан 3 йиллик шартнома имзолади.
Эслатиб ўтамиз, Лэмпард 2018 йилнинг ёзида «Дерби» бош мураббийлигига келганди. 2018/19 йилги мавсум клуб унинг қўл остида Чемпионшип жадвалида 6-ўринни эгаллади ва Англия Премьер лигасига чиқиш учун плей-офф бошқичида иштирок этди. Бироқ финал баҳсида «Астон Вилла»га имкониятни бой бериб қўйди.
Маълумот учун, Лэмпард 2001 йилдан 2014 йилга қадар «аристократлар» сафида тўп сурган. У Лондон клуби таркибида умумий ҳисобда 648 та учрашув ўтказиб, 211 та гол урганди ва клуб тарихида энг яхши тўпурарга айланган.
Қайд этиш жоиз, аввалроқ «Челси»ни Маурицио Сарри тарк этганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)