4 июль, пайшанба куни футбол бўйича Копа Американинг иккинчи ярим финал баҳсида Перу терма жамоаси Чили термасига қарши майдонга тушди.
Учрашув давомида Перу термаси аъзолари Эдисон Флорес (21), Ёсимар Йотун (38) ҳамда Паоло Герреро (90) томонидан киритилган голлар перуликларнинг Чили устидан йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади (3:0).
Шу тариқа Перу термаси мусобақанинг финал йўлланмасини қўлга киритди.
Маълумот учун, Перу терма жамоаси финал баҳсида мусобақа мезбони бўлган Бразилия билан 7 июль куни беллашади. Чили эса 3-ўрин учун баҳсда Аргентина билан ўйнайди.
Копа Америка—2019
1/2 финал баҳси
Чили—Перу 0:3
Голлар: 0:1 — 21 Флорес, 0:2 — 38 Йотун, 0:3 — 90 ГеррероЧили: Аряс, Исла, Медель, Марипан (Кастилё, 89), Boseжур, Арангис, Пулгар, Видаль, Фуэнсалида (Сагал, 46), Варгас, Санчес.
Перу: Галесе, Адвинкула, Самбрано, Абрам, Трауко, Тапия, Йотун, Каррильо (Polo, 71), Куэва (Балён, 80), Флорес (Гонсалес, 50), Герреро.
Огоҳлантиришлар: Адвинкула (72), Пулгар (74), Сагал (86).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)