«Порту» ҳимоячиси Фелипе Монтейро фаолиятини «Атлетико»да давом эттиради. Бу ҳақда Мадрид клубининг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилди.
30 ёшли бразилиялик клуб билан 3 йиллик шартнома имзолайди.
«Матрасчилар» футболчи учун «Порту»га 20 миллион евро тўлайдиган бўлди.
Маълумот учун, Фелипе 2016 йилда португалияликлар сафига 8 миллион евро эвазига келиб қўшилганди.
Эслатиб ўтамиз, Фелипе ортда қолган мавсум «Порту» сафида барча мусобақаларда 51 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ҳамда 2 та голга ассистентлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)