Бугун, 2 июль куни ғарбий яримшар аҳолиси тўлиқ қуёш тутилишини кўриши мумкин, деб хабар бермоқда «Эхо Москви».

Фото: Pixabay

Ой бир неча дақиқаларга Қуёшни тўлиқ ёпади. Ушбу астрономик ҳодисани Аргетина ва Чили ҳудудида кузатиш мумкин бўлади. У ерда тутилиш 2,5 дақиқа давом этади. Бироқ кузатиш учун энг яхши ҳудуд Чилидан уч минг километ узоқликдаги Тинч океанининг жануби-шарқий акваторияси бўлиб, тутилиш давомийлиги 4,5 дақиқадан ошади.

Мутахассислар кўз пардасига зарар етказмаслик учун Қуёш тутилишига фақат фильтр орқали қараш кераклигини эслатиб ўтган.