Россиянинг Эксмо нашриёти ўзбекистонлик ёзувчи Ораз Абдуразаков томонидан ёзилган Александр Дюманинг афсонавий «Мушкeтёрлар» сагасининг давомини чоп этди. Бу ҳақда «Дарё»га Эксмо нашриёти хабар берди.

Фото: Эксмо

Хабарда айтилишича, «Д’Артанян қиличи ёки Бир йил ўтгач» деб номланган ушбу тарихий роман Франциянинг архивлари ва музейларининг тарихий хронологиясига асосланган бўлиб, сўнгги трилогиянинг муаллифлик талқинидир.

«Мен Парижда, Лондонда сўнгра Брюсселда китобни таҳрир қилдим ва фақатгина матннинг ҳақиқийлигига эмас, балки романнинг саҳнасига ҳам таъсир қилди. Яхшиямки, мен Версал ва Луврнинг ҳужжатлари билан шахсан танишиб чиқиш имконига эга бўлдим, музей мураббийлари билан суҳбатлашдим ва Бурбон сулоласининг тақдири содир бўлган жойларни ўз кўзим билан кўрдим», — дейди Ораз Абдуразаков.

Фото: Эксмо

Қайд этилишича, яқинда китоб «Читай-город» тармоғининг китоб дўконларида сотувга чиқади. «Д’Артанян қиличи ёки Бир йил ўтгач» китоби чекланган нашрда Ўзбекистондаги асосий китоб дўконларида тақдим этилади.

Маълумот уcун, Эксмо нашриёти Россиянинг 1-ўринли универсал нашриёти бўлиб, Европадаги китоб бозорида етакчилардан биридир. Ҳар йили нашриёт 80 миллионга яқин китоб нашр этади. Муаллифлик портфелида 8 000 ном мавжуд.