Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий матбуот марказида банк томонидан «Жисмоний ва юридик шахсларга таклиф этилаётган омонат турлари, шартлари ҳамда банкнинг инвестициявий фаоллигини оширишда жалб этилаётган омонатларнинг ўрни» мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида тушунтириш берилди.

Қайд этилдики, акциядорлик тижорат «Қишлоқ қурилиш банк» ўзининг депозит сиёсатида аҳолининг бўш пул маблағларини банкдаги омонатларга жалб қилишда уларнинг банк омонатларига жойлаштирган пул маблағларининг барқарор даромадлилигини таъминлаш ва банкнинг манфаатларини уйғунлаштиришга қаратади.

Бунинг ёрқин мисоли сифатида бугунги кунда банк томонидан йиллик 21 фоизлик омонатлар аҳоли учун таклиф этилаётганлиги, айниқса, онлайн тарзида жойлаштирилган омонат пул маблағларига йиллик 22% гача фоиз тўловларининг амалга оширилаётганлигини келтириш мумкин.

2019 йилнинг ўтган 5 ойи давомида АТБ «Қишлоқ қурилиш банк»да жами омонатчилар сони 98 800 нафардан 104 600 нафарга етди, яъни шу даврда омонатчилар сони 5800 нафарга ўсди.

Омонатлардаги маблағлар қолдиғи 610,1 млрд. сўмдан ортди. Аҳолининг банкдаги омонатларда қолдиғи йил бошига нисбатан 64,7 млрд. сўмга ёки 112 фоизга ортишига эришилди.

Жорий йилнинг июнь декабрь ойларида омонатларга қарийб 60,0 млрд. сўм маблағ жалб қилиш орқали йил якунига омонатлар қолдиғини 680,0 млрд. сўмга етказиб, унинг йиллик ўсиш даражасини қарийб 125 фоизни ташкил этиши кўзда тутилган.

Банкнинг узоқ муддатли (1 йилдан ортиқ сақланадиган) омонатлар қолдиғи 2019 йилнинг 1 июнь ҳолатида қарийб 293,0 млрд. сўмни ташкил этиб, қисқа муддатда, яъни 2018 йил бошига нисбатан 276,0 млрд. сўмга ортди.

Банк томонидан омонатчилар учун жорий қилинаётган қулайликлар ва замонавий хизматлар мижозлар сонининг муттасил ошиб боришида муҳим ўрин тутмоқда.

Жумладан:

- Банк филиалларида муддатли ва жамғармали омонатга минимал миқдордан юқори маблағ жойлаштирган омонатчига банк пластик карталари бепул тақдим қилинмоқда;

- банк омонатчиларининг омонатлардаги маблағларини уларнинг шахсий мобил алоқа воситасида масофадан бошқариш имкониятини берувчи «Депозит банкинг» хизматига уланиш ва фойдаланиш ҳам омонатчиларга бепул белгиланган, ушбу масофавий дастур орқали жойлаштирилган омонатларга шартнома суммасидан 1 фоиз юқори фоиз тўлов амалга оширилиши ҳам йўлга қўйилган;

- нисбатан узоқ муддатли омонатларга нисбатан сезиларли даражада юқори фоиз тўлов жорий қилинган;

- аҳолининг омонатлардаги маблағларини ишончли ва хавфсиз сақланишини таъминлаш мақсадида банк томонидан қўшимча равишда «Биометрик идентификациялаш» тизими (бармоқ изи орқали) жорий қилинган;

- омонатчининг паспорт муддатининг ўтганлиги, омонат муддатининг етиб келганлигидан хабар берувчи «SMS-хабарнома» тизими йўлга қўйилган;

- баъзи шароитларга кўра муддатидан олдин қайтариб олинган омонатларга уларнинг ҳақиқатда сақланган муддатларига мувофиқ фоиз тўловларини амалга ошириш ва бошқа қулайликлар яратилган.

Маълумот учун, бугунги кунда АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» томонидан 26 та омонат турларига маблағлар жалб этилмоқда. Бунинг 19 таси миллий валютадаги, 7 таси хорижий валютадаги омонат турларидир.

«Қишлоқ қурилиш банк» — фаровон ҳаётингиз хизматида!

Мурожаат учун:

Телефонлар: (+99878) 150-72-58, 150-93-39

Веб-сайт::  www.qqb.uz

Telegram:  ҳттпс://т.ме/ҚҚБАНК

Facebook:  FB.com/official.ққб.уз

Банк ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида.