Ҳимоячи Майк ван Бейнен «Барселона» билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клубнинг расмий сайтида хабар берилди.
20 ёшли футболчи бунга қадар НАК клубида (Нидерландия юқори лигаси вакили) тўп сурганди ва у эркин агент сифатида каталонияликлар сафига келиб қўшилди.
Футболчининг «кўк-анорранглилар» билан тузган шартномаси 2020/21 йилги мавсумга қадар амал қилади. Унинг товон пули 100 миллион еврони ташкил этади. Ван Бейнен «Барселона Б» жамоаси шарафини ҳимоя қилади.
Мундо Депортивўнинг хабар беришича, нидерландияликнинг отаси Али Дурсун ярим ҳимоячи Фрэнки де Йонгнинг агенти ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ де Йонг «Барселона»га «Аякс»дан 75 миллион евро эвазига ўтганди.
Маълумот учун, ван Бейнен ҳамда де Йонг вақтида «Виллем II» жамоасида биргаликда тўп сурган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)