«Челси» ярим ҳимоячи Виллиан трансфери борасида иккита испан клубидан таклиф олди.
Sky Sports’нинг хабар беришича, «Барселона» ҳамда «Атлетико» бразилиялик учун 35 миллион фунт таклиф қилди, аммо лондонликлар ушбу таклифларга рад жавобини берди.
Маълумот учун, Виллианнинг Лондон клуби билан тузган шартномаси 2020 йилнинг ёзида тугайди. Шунга қарамай «аристократлар» футболчини жамоада олиб қолишга ҳаракат қилади. Бундан ташқари, клуб Виллиан билан шартнома муддатини яна 2 йилга узайтириши мумкин.
Таъкидлаш лозим, «Барселона» ўтган ёзда ҳам Виллианга қизиқиш билдирганди.
Эслатиб ўтамиз, Виллиан 2018/19 йилги мавсум Англия Премьер лигасида 32 та учрашув ўтказиб, 3 та гол урди ва 7 та голга ассистентлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)